Евроиттифоқ Мянма ҳукуматига мурожаат этди

Евроиттифоқ Мянма ҳукуматига мурожаат этди

Шу кунларда Евроиттифоқнинг Мьянмадаги расмий вакиллари мамлакат ҳукуматидан Аракан вилоятида содир бўлган воқеаларни тергов қилиш учун халқаро комиссияга Мьянма ҳудудига киришга руҳсат беришини сўради.

Уларнинг баёнотида Мьянма ҳарбий хизматчилари 10 та рохинжа мусулмонларини ўлдирганликларини тан олгани қайд этилган.
Баёнотда: “Аракандаги шафқатсиз жиноятларни ҳар томонлама тергов қилиш зарур. Айбдорлар жавобгарликка тортилиши шарт. Инсон ҳуқуқлари вакиллари ва журналистлар тўқнашувлар бўлаётган жойларга эркин боришларига руҳсат берилиши лозим” деб ёзилган.

Юқорига