Квебек шаҳри маҳкамаси мусулмон маркази ёпилишига изн бермади

Квебек шаҳри маҳкамаси мусулмон маркази ёпилишига изн бермади

Канаданинг Квебек шаҳри маҳкамаси динлараро маданият маркази ҳудудида адо этилган жамоат намози у ерни ибодатхона деб ҳисобланиши учун асос бўлолмайди деб ҳукм чикарди.

Бундан аввал Монреаль шаҳри ёнида жойлашган Маскуш шаҳарчасининг ҳокими ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб исломий марказ ва масжидларни ёпишга ҳаракат қилган.

Хусусан, шаҳар мутасаддилари савдо марказида жойлашган “Ас-Салом мусулмон маркази” фаолиятини тўхтатишга уринган деб The Globe and Mail хабар таркатди.
Марказда мусулмонлар жамоат бўлиб намоз ўқиганлари даъво қилишга асос бўлган. Даъвогарларнинг фикрига кўра, жамоат жойларида адо этиладиган намозлар ва шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар ибодатхонага оид диний маросимлар деб бахоланади.
Квебек олий маҳкамасининг ҳукмига кўра, айблов асоссиз топилиб, шаҳар ҳокимиятининг даъвоси рад этилди.

Юқорига