Мянма ҳукумати барқарорликни тиклаш ва роҳинжа қочқинларини ватанига қайтаришга ваъда бермоқда

Мянма ҳукумати барқарорликни тиклаш ва роҳинжа қочқинларини ватанига қайтаришга ваъда бермоқда

Мянма ва Бангладеш ҳукуматларининг расмий вакиллари душанба куни Нейпидода учрашди ҳамда ўтган йилнинг ноябр ойида имзоланган роҳинжа қочқинларини ватанига қайтариш ҳақидаги келишувни амалга ошириш чораларини муҳокама қилди.

Келишувга кўра, Мянма 2016 йилнинг октябридан бошлаб Бангладешга қочган барча қочқинларни ўз юртига қайтаришга рози бўлди. Аммо бу санагача ҳам Бангладешга 200 минг қочқин келган эди. Ҳозирча уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Келишувда айтилишича, Мянма Ракхайн штатида барқарорликни таъминлайди ва қочқинларнинг ўз хоҳиши билан уйларига ёки ўзлари танлаган бошқа хавфсиз ҳудудларга қайтишларига шароит яратиб беради.
«Франс-пресс» агентлигиниинг маълум қилишича, аксар роҳинжалар вайрон бўлган қишлоқларига қайтишни истмаяптилар. БМТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг августида Мянма ҳукуматининг террорчиларга қарши кураш баҳонасида олиб борган оммавий қирғин сиёсати туфайли Бангладешга 650 минг роҳинжа қочиб ўтган. БМТ уларни жаҳонда энг кўп тазйиққа учраган миллат сифатида тан олди.

Юқорига