АҚШда савоб ишни теракт деб ўйлашди

АҚШда савоб ишни теракт деб ўйлашди

Куни кеча АҚШнинг Нью-Йорк штати Лонг-Айленд шаҳридаги Селден масжидига ибодат учун келган жамоа террорчилик хуружи гумони билан полицияни чақирдилар. Бу ҳақида IslamNews сайти маълум қилмоқда.

Лонг-Айленд мусулмонлар уюшмасига қарашли масжид остонасида эгаси номалум чемодан топилган. Мамлакатда исломофоб қарашлар туфайли содир этилаётган жиноятлар сони ортгани туфайли мусулмонлар чемоданга қўл теккизишга журъат этолмадилар ва полицияга мурожаат қилишди.
Полиция хавфсизлик нуқтаи назаридан масжиддан ва унга яқин уйлардан одамларни чиқариб юборди, чемоданни рентген аппарати ёрдамида текширувдан ўтказди.
«Чемоданда кийим-кечак борлиги ва кимдир уни хайрия мақсадида қолдириб кетгани маълум бўлди», – деди полиция текширувлар сўнгида.
Таъкидлаш жоиз, Доналд Трампнинг АҚШ президентлиги учун сайловолди кампаниясидан сўнг мамлакатда исломофобия айниқса авж олди. Ҳозир АҚШдаги аҳвол фуқаролардан огоҳликни талаб қилмоқда, террор хуружидан қўрқиб полицияга қилинган мурожаатлар сони ортган.

Юқорига