Британия армияси мусулмонлар учун реклама чиқарди

Британия армияси мусулмонлар учун реклама чиқарди

Британия армиясининг ўз сафига тақводор мусулмонларни чорлаб чиқарган реклама ролиги нафақат Буюк Британия, балки бутун Ғарб дунёсида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Видеороликда мусулмон аскарнинг жанг бўлаётган ҳудудда таҳорат олиб намоз ўқиётгани, бошқа аскарлар эса уни қўриқлаётгани акс этган. Реклама «Динимнинг ҳимояси» («Keeping my faith») деб номланади. У Британия армиясининг мусулмонларга яхши муносабатда бўлишини намоён этиб, мусулмонларнинг армия сафига киришларига рағбат уйғотиш мақсадида яратилган.
Мазкур реклама ҳарбий хизматга турли тоифадаги мусулмонларни жалб қилишга қаратилган кенг миқёсли кампаниянинг бир қисми бўлиб, лойиҳа бюджети 1,6 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

 

Юқорига