Исломни қабул қилган спортчи Умра зиёрати таассуротлари билан ўртоқлашди

Исломни қабул қилган спортчи Умра зиёрати таассуротлари билан ўртоқлашди

Янги Зеландиялик машҳур регбичи ва боксчи Сонни Билл Уилямс ўзининг Instagram саҳифасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари зиёратидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

2009 йилда Исломни қабул қилган 32 ёшли спортчи Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига келди. Зиёратни амалга оширишдан аввал Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини бориб кўрди. Унга Камол Абу Марям исмли уламо ҳамроҳлик қилди.
«Расулуллоҳнинг Мадинадаги масжидларини зиёрат қилиш нақадар ажиб ҳисларни беради!», – деб ёзади Уилямс ижтимоий тармоқда. Бу ҳақида IslamNews сайти маълум қилмоқда. Спортчи берган қимматли маслаҳатлари учун уламога миннатдорчилик билдирди.
Таъкидлаш жоиз, спортчи тунислик тақводор оила билан танишгач, Исломни қабул қилган. У оиланинг турмуш тарзи ва қадриятларини кузатиб, таъсирланганч, шундай қарорга келган.

Юқорига