Масжидга ҳар ҳафта антиқа садақа ташлаб кетилмоқда

Масжидга ҳар ҳафта антиқа садақа ташлаб кетилмоқда

Россиянинг Карачаева-Черкас ўлкасида яшовчи бир инсон ҳар ҳафта Юбилейний қишлоғидаги масжидга келади ва 5 минг рубль садақа қилади. Бу узоқ вақтдан бери узлуксиз давом этиб келмоқда.

Катта миқдорда садақа қилаётганини атрофдагиларга билдирмаслик учун саховатпеша инсон 5 мингталик купюрани 50 рубллик ичига яшириб эҳсон қутисига солади. Ушбу номаълум шахс қачон ва қаердан келишини ҳеч ким билмайди, фақат эҳсон қутиси очилганда, ҳар сафар 50 рубль ичига солинган 5 минг рубль топилиши бу ишни бир одам қилаётганидан далолат беради.
«Баъзида қутидан 5 мингталик чиқмайди, аммо кейинги ҳафта албатта 2 та 5 мингталик эҳсон қилинганини кўрамиз», – дейди масжид ходимларидан бири.
Таъкидлаш жоиз, садақа Аллоҳнинг ғазабини қайтариши тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ворид бўлган.

Юқорига