«Мен ҳижобимни яхши кўраман!»

«Мен ҳижобимни яхши кўраман!»

1 феврал – Бутунжаҳон ҳижоб куни Украина муслималари уюшмаси мамлакатнинг асосий кўчасига шундай шиор билан чиқди.

Қизлар атрофдагиларга гуллар ва илҳомлантирувчи мазмунли магнитлар улашди: улар шу йўл билан киевликларга аёлнинг ҳақиқий гўзаллиги ва кучи ҳаё-ибосида бўлиб, рўмол эса бунинг ажралмас тимсоли эканини таъкидлади.
«Биз шу йўл билан муслималар ёпиқ ва ҳуқуқлари топталган аёллардир деган нотўғри стереотипларни тарқатишни истаймиз. Ҳижоб сипо ва гўзал либос эканини кўрсатмоқчимиз. Рўмол украин анъаналарининг ҳам бир бўлагидир, аммо кўпчилик бу ажойиб анъанани унутиб юборган», деди тадбир фаолларидан бири.
Уюшма муслималари акцияни Харков шаҳрида ўтказди. 3 феврал куни эса унинг давоми «Ал-Барокот» масжидида бўлиб ўтди.
«Ташкилотимизнинг мақсади муслималар ҳақидаги хато фикрларни тўғрилаш, шунингдек, миллатлараро диалогни ривожлантириш орқали Украина жамоатчилигини бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорлашдир. Фаолларимиз турли ёш ва миллатдаги аёллардир, аммо биз бир-биринимизни тушунамиз, қабул қиламиз ва қўллаймиз, токи бу бошқаларга ибрат бўлсин», дейди Уюшма президенти Екатерина Юрченко.
Украина муслималари уюшмаси 2017 йилнинг ёзидан иш бошлади, аммо орадан ўтган қисқа вақт мобайнида бир нечта хайрия тадбирлари, маърифий ва ижтимоий акцияларни ташкил этишга улгурди.

Юқорига