Қордан ясалган масжид

Қордан ясалган масжид

Татаристоннинг Черки-Килдурази қишлоғи оқсоқоллари қордан масжид ясадилар, дея хабар бермоқда «Татар-информ».

Қишлоқ масжиди имоми Қадим Муборакшин раҳбарлигидаги маҳаллий мусулмонлар ушбу ишни амалга оширдилар. Имомнинг айтишича, туман мухтасиботи «Менинг масжидим макети» номли конкурс эълон қилган. Унда иштирок этиш мақсадида оқсоқоллар трактор ёрдамида масжид рўпарасига қор уюмини йиғдилар ва ундан масжиднинг кичрайтирилган кўринишини ясадилар. Жамоа ушбу ғайриоддий макет билан танловда ғалаба қозониш ниятида.

 

Islam-today

Юқорига