Исломдаги оқимлар қандай тарқалган?

Исломдаги оқимлар қандай тарқалган?

Ислом динида асосан икки йирик оқим: суннийлар ва шиалар бор.   Қуйида ана шу мазҳаб ва оқимларнинг дунё бўйича тарқалишига оид маълумотларни келтирамиз:

 СУННИЙЛАР

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг йўлларида юрган, суннат аҳли бўлган кишилар "суннийлар" дейилади. Суннийлар мусулмонларнинг мутлоқ кўпчилигини ташкил этишади. Суннийлик йўналиши «Аҳли суннат вал жамоа» деб аталади ва у тўртта фиқҳий (ҳанафий, шофиъий, моликий, ҳанбалий) ҳамда иккита ақидавий (ашъария, мотуридия) мазҳаблардан иборат. Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи суннийлар бґлиб, улар «Аµли суннат вал-жамоа»ни ташкил этишади. Улардан µанафийлар – 47 фоизни, шофиъийлар – 27, моликийлар – 17, µанбалийлар – 1,5 фоизни ташкил этади.

Ҳанафийлар асосан Албания, Босна-Херсек, Туркия, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Жибути, Эритрея ва бошқа мамлакатларда тарқаган.
Шофеъийлар Сурия, Ливан, Фаластин, Ўрдун, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Миср, Сомали, Комор ороллари, Малдив ороллари, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Бруней ва бошқа ўлкаларда бор.
Моликийлар Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Мавритания, Қувайт, Баҳрайн ва бошқа диёрларда яшашади.
Ҳанбалийлар асосан Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа жойларда тарқаган.

ШИАЛАР

"Шиа" луғатда «гуруҳ, тарафдорлар» деган маъноларни билдиради. Исломдаги суннийликдан кейин турадиган асосий йўналиш номи. Ҳозир жаҳондаги мусулмонларнинг қарийб 8 фоизи шиалардир. Шиалик милодий еттинчи аср ўрталарида халифа Али ибн Абу Толиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) тарафдорларидан иборат сиёсий гуруҳ сифатида пайдо бўлган. Аср охирларига келиб, Ироқ ва Эронда кенг тарқалди ҳамда мустақил диний йўналишга айланди. Шиаликда ҳам турли оқим ва йўналишлар мавжуд.

Имомийлар: булардан усулийлар Эрон ва Ироқда; ахборийлар Ҳиндистон, Ироқ, Баҳрайн, Эронда бор.
Шайхийлар ҳам иккига: кўҳна шайхийларга ва янги шайхийларга бўлинади ва улар Эрон, Ироқ, Баҳрайнда тарқаган.
Зайдийлар: асл зайдийлар Яманда, нуктавийлар Эронда бор.
Исмоилийлардан низорийлар Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон ва бошқа ўлкаларда тарқаган. Бундан ташқари, мусталитлар, Ҳиндистон ва Покистондаги довудийлар, Ямандаги сулаймонийлар ҳам исмоилийлар тоифасига киради.
Друзлар асосан Сурия ва Ливанда яшашади.
Нусайрийларга кирувчи қиблийялар Сурияда, шамолийялар Туркияда бор.
Аҳли ҳаққ тоифасига кирувчи алавийлар (қизилбошлар) Туркияда, шаббоқийлар Ироқда, курд-бачалар Эронда яшашади.
Азалийлар Эронда мавжуд.
Бектошийлар Туркия, Албания ва бошқа жойларда тарқаган, улар тоифасига асл бектошийлар, дадалар, чалабийлар ҳам киради.

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Қрим татарлари тарихидан Саратон касаллиги »
Юқорига