Саратон касаллиги

Саратон касаллиги

Айтишларича, Нобель ўз мулкини фан ва техника тараққиёти учун бағишлар экан, биринчи навбатда менинг мукофотимни саратон касаллигига даво топган олимларга беринглар, деб васият қилган экан. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам олимлар кўп изланиш ишларини олиб бордилар, ҳатто Ибн Сино ҳам шу касалга даво топишга ҳаракат қилди, аммо ҳануз саратон касаллигига даво топиб, Нобель мукофотига сазовор бўлганлар чиқмади. Тиббиёт мутахассисларининг айтишларича, агар бу касалга даво топилса, дунёда мавжуд бўлган касалликларнинг деярли 60 фоизи йўқ бўлар экан. Чунки тана аъзоларидаги жуда кўп касалликларнинг охиргиси саратон касаллиги билан тутайди.

Шарқ табобатида саратон касаллиги тушунчаси жуда қадимдан бор. Бинобарин, Ибн Синогача ҳам бу касаллик маълум бўлган. Бу касалликни юнонлар корциома — краб, яъни шиш, деб атаганлар. Кейинчалик касалликни даволаш жараёни кенг ёйилгач, Европада уни рак, яъни, бизнингча, саратон касали деб атаганлар.

Саратон касаллиги тана аъзоларининг барча аъзоларида ҳам бўлиши мумкин. Асосан, эпителий (бадан қопламаси) тўқималаридан ривожланадиган хавфли ўсимтадир. Эпителий ҳужайраси бор барча аъзолар — тери, шиллиқ қаватлар, қизилўнгач, ўпка, меъда-ичак йўли, сийдик-таносил аъзолари, шунингдек, мия ва ҳоказоларда саратон касаллиги пайдо бўлади. Рак ҳужайралари бошқа аъзоларга жуда тез бўлиниб кетиб, шиддат билан ривожланади ҳамда атрофидаги соғлом ҳужайраларни емириб, касаллантириб бораверади.

Тана аъзоларидаги бошқа хавфли ўсимталар сингари рак ҳам, одатда, ўзи ўрнашиб олган жойдаги тўқимани емириши, рецидив, метастаз бериши ва организмнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатиши, кахексия (қоқ суяк бўлиб озиб кетиш) билан хавфсиз ўсимталардан фарқ қилади. Саратон касаллиги алоҳида вируслар фаолияти, шунингдек, турли физик, кимёвий, биологик омиллар, канцероген моддаларнинг одам организмига таъсири ҳамда ораганизмнинг ўзида содир бўладиган энлоген (ички) канцероген моддалар, радиактив нурлар таъсирида вужудга келиши мумкин.

"Саратон касаллиги" китобидан

Батафсил маълумот учун ўтинг: http://tib.islom.uz/kasalliklar/kasalliklar/1063-maqola.html

Юқорига