Мақолалар сана бўйича сараланган: Жума, 03 Ноябр 2017

Сурия мухолифати Сочидаги конгрессда иштирок этишдан бош тортди

Женевадаги музокараларда Сурия мухолифати номидан иштирок этган Музокаралар олий қўмитаси (МОҚ) Россия Сочида ташкил этаётган Сурия миллий диалоги Конгрессида қатнашмаслигини билдирди.

МОҚ конгрессни Асад режимининг халқаро эътироф этилишига эришиш учун ташкил этилган бир томонлама ташаббус деб баҳолади ва Сурия мухолифати бирон халқаро кафолатсиз ҳеч бир кенгашда қатнашмаслигини маълум қилди.
«Биз Сурия халқининг талабларига жавоб бермайдиган ва халқаро кафолатга эга бўлмаган бирон учрашувда иштирок этмаймиз. Россия бир томонлама ҳаракатлари орқали Сурия муаммосининг сиёсий йўл билан ечилишига тўсқинлик қилмоқда. МОҚ Женевадаги Сурия бўйича музокараларда қабул этилган қарорларга мувофиқ ҳаракат қилади», – дейилади баёнотда.

Батафсил...

ШҲТ мамлакатлари хавфсизликка асосий таҳдидни кўрсатдилар

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШОС) – бу 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аъзо.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш