Items filtered by date: Пайшанба, 06 Апрел 2017

Уч нарса борки… (24-қисм)

Ҳар мўмин банданинг бошида уч ҳасрат бўлади:
1. Руҳнинг бадандан айрилиши чоғидаги ҳасрат;
2. Ўлим фариштаси (Азроил) шарпаси кўрингандаги ҳасрат;
3. Ўлим фариштасининг гуноҳкор киши руҳини олганда сувратини кўрган маййитнинг ўз гуноҳларини эслаб чеккан ҳасрати.

* * *

Исломнинг уч дастури бор, диннинг тамойили шулар устига қурилган. Ким шу асослардан ташқари чиқса, бу билан у кофирликка қараб кетган бўлади:
1. Қонни (одам ўлдиришни ) ҳалол ҳисобласа;
2. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик (шаҳодат) бермаса;
3. Фарз бўлган намоз ва рўзани инкор қилса.

* * *

Жаъфари Содиқ айтади: «Бобом менга уч нарсани таълим бергандилар:
1. Ёмон ахлоқлилар билан дўстлик қилган одам омон қололмайди.
2. Ёмон йўлга кирган одамнинг бир кун сўроқ бериши бор.
3. Тилини тия олмаган пушаймон бўлур».

Read more...
Subscribe to this RSS feed