Items filtered by date: April 2018

Британ депутлари Исроилга қарши

Британ депутлари Исроилга қарши

Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусда давом этаётган ноқонуний сиёсати муносабати билан ўнлаб британ депутлари Буюк Британия ҳукуматидан яҳудий давлатга иқтисодий босим ўтказишни талаб қилмоқда. Исроилнинг халқаро қонунчиликка зид равишда фаластинликларга тегишли бўлган уй-жойларни бузиш ва ерларини тортиб олиши сиёсати британ депутларини ғазабини келтирди.

Read more...

Қарачидаги дунёдаги учинчи масжид

Қарачидаги дунёдаги учинчи масжид

Майдон катталиги жиҳатидан Масжидул Ҳарам ва Масжидул Набавийадан кейин учинчи ўринда турадиган масжид Покистоннинг Қарачи шаҳрида қурилмоқда. Бир вақтнинг ўз ичига 800 минг намозхонни сиғдироладиган ушбу масжид ҳудудида, Ислом тадқиқот маркази, Ислом музейи, Ислом маданият маркази ва Ислом университети жойлаштирилади.

Read more...

БМТ Ғазодаги ҳолатдан хавотирда

БМТ Ғазодаги ҳолатдан хавотирда

БМТ нинг Яқин Шарқдаги тинчлик музокаралари бўйича махсус ходими Николай Младенов фикрича, ҳозирги кунда Фаластин-Исроил можаросини тинчлик йўли билан хал қилишнинг имконияти йўқдир. “Минтақа жар ёқасида турибди. Ғазо портлаши мумкин” деди у.

Read more...

БАА авиакомпанияси янгилик киритди

БАА авиакомпанияси янгилик киритди

Etihad Airways авиакомпанияси  йўловчилари парвоз давомида ўзларини қулай хис қилишлари учун махсус ғижимланмайдиган ва нафас оладиган пижама ва ва халатлар берилишини йўлга қўйди. Бундай хизмат фақатгина биринчи тоифа чипта харид қилган йўловчиларга кўрсатилмоқда.

Read more...

Бутпарастлар мусулмонларни бахтиёр этишди

Бутпарастлар мусулмонларни бахтиёр этишди

Ҳиндистоннинг Панжоб вилояти Мум қишлоғида мусулмон, ҳиндуист ва сикхлар азалдан аҳл-иноқ бўлиб яшашади. Куни кеча битказилган ҳиндуист ибодатхонаси қурилишида фаол қатнашган мусулмон жамоаси қишлоқда масжид қад ростлаши учун ҳиндуистлардан ер сўраб мурожаат этди. Мусулмонларнинг илтимосномасини ижобий хал қилган ҳиндуистлар ўз ибодатхонаси ёнида масжид қурилиши учун 83 квадрат метр жойни ҳадя қилди. Қолаверса, сикхлар масжид қурилишига кетадиган материаллар учун маблағ йиғиб беришди.

Read more...

Қуролли хаво кучлари масжид билан алоқа ўрнатди

Қуролли хаво кучлари масжид билан алоқа ўрнатди

Англиянинг Бёрнли шаҳрида жойлашган Британия қуролли хаво кучлари базаси Брирфилд масжиди қавми билан дўстона алоқа ўрнатди. Гап шундаки, мазкур базада фидокорона меҳнат қилган 28 яшар Шоҳбоз Салим ошқозон саратонига чалиниб, барвақт ҳаётдан кўз юмган.

Read more...

Қозоғистонда қуёш батарелик ўриндиқлар пайдо бўлди

Қозоғистонда қуёш батарелик ўриндиқлар пайдо бўлди

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида қуёш батарелик ўриндиқлар пайдо бўлди. У ерда барча хоҳловчилар бепул WI-FI дан фойдаланиб,  ўз телефонлари ва бошқа қурилмаларини қувватлантириб олиш имконията эга бўлишди. Шаҳар маъмурияти маълум қилишича, ҳозирги кунда Петропавловскда тўртта смарт-ўриндиқлар қурилган бўлиб, келажакда уларнинг сонини кўпайтириш назарда тутилган.

Read more...

Брюсселда Хитой хукуматига қарши намойиш ўтказилди

Брюсселда Хитой хукуматига қарши намойиш ўтказилди

Брюсселдаги Европарламент биноси олдида Халқаро уйғурлар ташкилоти бошчилигида икки минг кишилик юриш ўтказилди. Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан тазийқ ва босим ўтказиш сиёсати уларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Read more...

“28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

“28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келиняпти. Бу ҳақда УзА агентлиги ёзмоқда.
Мазкур сана муносабати билан дунёнинг юздан зиёд мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиши анъанага айланди.

Read more...

Қатарнинг ғаройиб кутубхонаси

Қатарнинг ғаройиб кутубхонаси

16 апрель куни Дохада (Қатар) узоқ кутилган Миллий кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради hospitalitydesign.com. Араб-ислом цивилизацияси билан боғлиқ қимматли матнлар ва қўлёзмалар жамланган ушбу миллий кутубхона халқ кутубхонаси, университет кутубхонаси ва маданий марказ жойлашган, умумий майдони 40 минг квадрат метрлик янги ўқув ва маданий марказ таркибига киради. Қатар Миллий кутубхонасида жами миллиондан ортиқ китоблар мавжуд бўлиб, бино бир вақтнинг ўзида минглаб китобхонларни қабул қила олади.

Read more...
Subscribe to this RSS feed