БМТ: Мьянмадаги мусулмонларни хўрлаш – инсонийликка қарши жиноятдир

БМТ: Мьянмадаги мусулмонларни хўрлаш – инсонийликка қарши жиноятдир

БМТ: Мьянмадаги мусулмонларни хўрлаш – инсонийликка қарши жиноятдир

БМТ Мьянмадаги роҳиньялик мусулмонларнинг хўрланишини  инсонийликка қарши жиноят, деб расман эълон қилмоқчи. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарият бошқаруви шу ҳақда баёнот берди. Бундай жиноятларни содир қилишда, хусусан, ҳукумат  армиясининг ҳарбий хизматчилари айбланмоқда.

Ҳуқуқ   ҳимоячиларининг маълумотига кўра, антитеррористик амалиётлар ниқоби остида аскарлар мамлакатнинг ғарбий қисмидаги мусулмон эркакларни қийноққа солган ҳамда  ўлдирган, аёлларга нисбатан эса зўрлик ишлатган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ маълумотларига кўра роҳиньялик  мусулмонлар бугунги кундадунёда энг кўп хўрланаётган миллатдир. 2012 йилдан бери 120 мингдан ортиқ  мьянмалик мусулмон ўз уйини ташлаб, мамлакатдан қочишга мажбур  бўлган. Қочқинлар ҳозирги кунда тиббий ёрдамдан маҳрум ҳолатда, ҳеч қандай шароитга эга бўлмаган чайлаларда жон сақлашмоқда...

Юқорига