Украина Қорбободан қандай қутилмоқда?

Украина Қорбободан қандай қутилмоқда?

Евромайдон ғолиб бўлган ҳудудлардан келаётган хабарлардан доим на Оруэлл, на Стивен Кинг калласидаги фантазиялари билан ҳам ўйлаб бўлмайдиган нарсаларнинг рўёбга чиқаётганига амин бўласан. Россия тарғиботи атайин бирон нарса ўйлаб топишига ҳожат ҳам қолмаяпти – Киев режими расмийларининг чиқиши ёки ватанпарвалик руҳидаги Украина ОАВларидан иқтибос келтирилса бас. Айни вақтда Киев расмийлари “лаънати советлар мероси”дан қутулиш масалалари билан банд. Биринчи навбатда қутулиши керак бўлганлар ичида Қор Бобо ҳам бор экан.

Болаларга янги йил совғасини олиб келадиган сеҳргар бу сафар жиддий муаммоларга дуч келиши Киев шаҳри ҳокимиятида янги йил тантаналарини ўтказиш режаси эълон қилинган ноябр ойидаёқ аён бўлган эди. Негаки, ушбу масалани ҳал этиш масъулияти шаҳар ҳокими Виталий Кличко атрофидаги каслар доирасига мансуб, «Вопли Видоплясова» гуруҳининг етакчиси, ўзининг миллатчилик руҳидаги дунёқараши ила танилган Олег Скрипканинг зиммасига юкланган.
Байрам тантаналарининг янгича концепцияси “қадимги анъаналарга қайтиш”дан иборат экан. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра, мазкур анъаналарда Қор Бобо учун ўрин йўқ экан.
Сўнгги йилларда Украинада Қор Бобо Санта-Клаус (украинча Авлиё Миколо) билан параллел равишда мавжуд бўлиб турган эди.
Бироқ, Скрипканинг фикрига кўра, Санта-Клаус ҳам ҳалигача Украинада етарли даражада ўзлариники бўла олмади. “Украинадаги байрам, одатда Америка ва собиқ советларнинг янги йил тантаналарининг қоришмасидан иборат бўлиб, фарзандлар учун Санта-Клаус ва Қор Боболар ўртасида рақобат бор эди. Украинага ўз анъаналарини қайтариш ва Авлиё Миколони эслаш керак”, деди «Воплей Видоплясова» етакчиси.
“Ҳақиқий украин янги йили” 19 декабар куни бошланади. Ўша куни «София Киевская» қўриқхонаси ҳудудида Авлиё Миколонинг янги йил ҳамда рождество учун қароргоҳи очилиши бўлиб ўтади. Қор Бобонинг Украинадаги қароргоҳи эса ёпилади.
Аслида Авлиё Миколо қароргоҳи амалда мавжуд бўлиб, у мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида жойлашган эди. Унинг қароргоҳи Ивано-Франковшинадаги Косов шаҳрида жойлашган эди. Энди унинг қароргоҳи Украина пойтахти Киевга кўчиб ўтадиган бўлди.
Қор Бобога келадиган бўлсак, унинг ҳолати ростан ҳам аянчли. Унинг икки йил олдин Киев атрфида, «Укрпочта» қошидаги қароргоҳи бу йили ёпилади. Почта бошқармаси вакилларининг айтишига кўра, қароргоҳ учун пул йўқ экан.
Бу лойиҳа ҳомийлар ҳисобида ишлаб турган эди, бироқ жорий йилда, «Укрпочта» ходимлари сўзларига кўра, барча хайрияга тушган маблағлар мамлакат шарқида бўлаётган урушга ёрдам сифатида юборилаётган экан.
Украинадаги инқилобдан сўнг Қор Бобо тақдири қандай бўлиши олдиндан маълум эди. Янги йил сеҳргари ва унинг невараси Қор Қиз украин миллатчилари тарафидан қаттиқ ҳужумга дучор бўлишди.
2012 йилнинг 19 декабари, яъни, авлиё Никола куни, Кивенинг «Берестейская» метро бекати ёнидаги кўприкда Қор Бобо ва Қор Қиз дорга осилганини кўпчилик кўрган эди. Яхшиям, гап тулумлар (чучело) ҳақида бормоқда. Осилганлар бўйнидаги плакатга: “Булар авлиё Николайни алмаштирмоқчи бўлгандилар”, деб ёзилган эди.
Бу ҳаракатни «Братство» деб ном олган ташкилот ўз бўйнига олишди. Уларнинг баёнотида: “Фаоллар киевликларни авлиё Николай куни билан табриклашди. Совға тариқасида автомобил йўллари атрофида Худога қарши собиқ совет режимининг маҳсулоти – Қор Бобо ва унинг ўйнаши Қор Қиз дорга осилди”, дейилган эди.
Худога қарши бўлган советлар давлатида илк бор Янги йил байрамини нишонлаш айнан Украинада бошланган эди. 1935 йил 30 декабр куни Харьков шаҳрида СССРда илк бор янги йил карнавали нишонланган эди. Унда 1200 мактаб ўқувчиси иштирок этган. Харьков эксперименти муваффақиятли деб тан олинган ва советлар мамлакатида ҳам катталар, ҳам кичкинтойларга расмий равишда байрам бўлиб қайтган. Бугун бу ҳақда Украинада эслашни хуш кўришмайди.
Шуларга қарамай, собиқ советлардан қолган анъана халқнинг урфига шу даражада сингиб кетганки, Қор Бобо ва Қор Қизга бўлган талаб камайиб бораётгани йўқ. Қор Бобо ва Қор Қизни байрамларга етказиб бериш бўйича ишлайдиган фирмалар Киев ва бошқа шаҳарларда бекор ўтиргани йўқ, буюртмалар етарли.
Бироқ, “Колорадо Бобо ва унинг ҳамтовоғини” Украина ватанпарварлари Украина хавфсизлик хизматига судрашидан кафолатланган эмас.

Хуллас, янги йилни нишонламаслик ақидапарастлик аломати эмас экан.

"Аргументы и факты" материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Юқорига