Индонезияда дунёнинг энг йирик Ислом университети қурилади

Индонезияда дунёнинг энг йирик Ислом университети қурилади

Индонезия президенти Джоко “Джокови” Видодо Ғарбий Явадаги Депоко шаҳрида қурилажак Ислом  университетинг биринчи ғиштини қўйди. Янги ўқув муассасасининг асосий вазифалардан бири Индонезияда “бағрикенг, очиқ ва ранг-баранг Ислом динини” ёйишдан иборатдир. Лойиҳага кўра университет қурилишига 142 га ер ажратилган бўлиб, 50.4 миллион АҚШ доллари сарфланиши режалаштирилмоқда. Халқаро андозаларга жавоб бериши кутилаётган ушбу университет ҳозирги кунда Мисрдаги машҳур ва нуфузли Азҳар илм даргохи билан ҳамкорлик қилиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Батафсил...

Сайёр кутубхона Қобул кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда

Сайёр кутубхона Қобул кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда

Афғонистон пойтахти Қобулда биринчи ва ҳозирча ягона бўлган болалар учун мўлжалланган cайёр кутубхона пайдо бўлди. Давлат жамоат транспорти ташкилотидан ижарага олинган кўк рангли автобус китоб ўқиш, шахмат ўйнаш, дўстлар билан учрашиш ва мулоқот учун ўта қулай жойдир. Олди ўриндиқларда қизлар, орқада эса ўғил болалар жой олган Чармагз (форсча ёнғоқ) номли автобус террорчилар маконлари, ҳукумат бинолари, тирбанд ва серқатнов кўчалардан нарироқда ҳаракатланишга одатланган. Бутунлай бепул бўлган мазкур кутубхонадан хатто кўчада қолган болалар ҳам фойдаланиб, ўз билимларини ошириш имкониятига эгадир. Бу ерда болалар хоҳласа стулда, хоҳласа тўшалган гилам устида ўтириб, кутубхонадаги 600 га яқин китоб мутолаа қилишлари мумкин. Ғилдиракли кутубхона ғоясининг муаллифи Оксфорд университетининг битирувчиси 26 яшар Фаришта Каримдир. У ўз ҳаётини болалигида маҳрум бўлган болалар таълимига бағишлаган бўлиб, шу тариқа Афғонистондаги таълим соҳасини яхшилашга уринмоқда.

Батафсил...

Македониялик заргар одамларни дўконнинг ўзида Қуръон ўқишга ўргатмоқда

Македониялик заргар одамларни дўконнинг ўзида Қуръон ўқишга ўргатмоқда

Anadolu агентлиги хабарига кўра, Македония пойтахти Скопьедаги бир заргарлик дўконида Қуръон ўқиш ўргатилмоқда. Нажмиддин Буши (Necmedin Bushi) исмли заргар асосий ишидан ажралмаган ҳолда Қуръон ўқиш дарсларини бермоқда. У Аллоҳнинг Каломидан дарс ўтишни иккинчи касби деб атайди.

Батафсил...

Дунёдаги энг катта соябон (+Видео)

Маккаи мукаррама, Байтуллоҳнинг тавоф саҳни устидан дунёдаги энг катта соябон ўрнатилиши ҳақида хабарингиз борми? Бу соябон устида ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Соябон 45 метр баландликда бўлиб, умумий оғирлиги 600 тоннани ташкил қилади ва 2400 метр майдонни соя билан қоплайди. Вазият тақозосига қараб соябонни очиб ёпилади.

Батафсил...

Киевда биринчи Исломий кутубхона очилди (+Фотолавҳалар)

20 апрель куни Киевда биринчи кутубхона-дўкон очилди. У ерда Исломга оид адабиётлар сотилиши мўлжалланган бўлиб, барча хоҳловчиларга Ислом ҳақидаги маълумотлар берилиши назарда тутилган. Махсус лойиҳа Украина мусулмонлар идораси ва “AYA group”  нашриёти ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Батафсил...

Хитойлик муслима Жеки Ин ихтиролари учун энг юқори мукофотга сазовор бўлди

Сингапур биомуҳандислик ва нанотехнология институти (IBN) ижрочи директори, профессор Жеки Ин АҚШ Миллий ихтирочилар академияси (NAI) стипендиясига сазовор бўлди. У ёши 30 дан ошгач Исломни қабул қилди. 2015 йилда эса биотехнологиялар соҳасидаги инновациялари учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида Мустафо номидаги мукофотга лойиқ топилган илк муслима бўлди.

Батафсил...

БААда электрон рақамли машиналар пайдо бўлади

Кейинги ойда Бирлашган Араб Амирликларида синов тариқасида автомобилларга экранли рақамлар, GPS-антенналар ва ахборот узатиш қурилмаси ўрнатилади.

Батафсил...

Илм-фан яна бир суннатнинг фойдасини тасдиқлади

Аллоҳ таолонинг Расули ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна бир гўзал суннатлари ғарб олимларининг илмий тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Бу сафар фанга таҳник, яъни чақалоқнинг танглайини кўтариш суннатининг кони фойда экани маълум бўлди.

Батафсил...

Мусулмон олимлар кашфиёти

Мусулмон олимлар илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Масалан, Ибн Синонинг “Ал-Қонун” китоби нафақат Ислом олами, балки Европада ҳам тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Китоб 600 йил давомида Европа билим юртларида ўқув қўлланма сифатида хизмат қилган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш