Туркия маориф вазирлиги Дарвин назариясини мактаб дастуридан олиб ташлади

Туркия маориф вазирлиги Дарвин назариясини мактаб дастуридан олиб ташлади

Туркия маориф вазирлиги Дарвин назариясини мактаб дастуридан олиб ташлади

Вазир Исмат Юлдуз матбуот вакилларига шу йилги ўқув йили давомида кучга кирадиган янги ўқув дастурининг тафсилотлари ҳақида гапириб берди. Дастурга киритилган ўзгаришлардан бири катта синфлар учун мўлжалланган биология дарсликларидан эволюция назарияси ҳақидаги бобнинг олиб ташланишидир.

Унинг ўрнига атроф-муҳитдаги шароитларнинг ирсий (генетик) ўзгаришларга таъсири ҳақидаги бўлим киритилган. Бу ўзгаришлар 2017 йилда кучга киради. Вазирлик раҳбари журналистларнинг вазирлик томонидан қабул қилинган бу қарори ҳақидаг саволларига жавобан Дарвин нуқтаи назаридан эволюция бор-йўғи назария эканини айтган.

Манба: haberturk.com

PS. Ушбу назарияга кўра, эволюция – ҳар бир тирик жонзотнинг атроф-муҳит таъсири остида аста-секин ўзгариб бориш хусусияти бўлиб, у биологик эволюция назариясини изоҳлаш асносида кўп зикр қилинган.
Эволюция назарияси борлиқнинг қандай яратилгани ҳақида Иброҳим алайҳиссаломдан буён келаётган ақийдага муқобил равишда таклиф қилинган, инсоннинг қандай пайдо бўлгани ҳақида илгари сурилган қарашдир. Қуръони Каримда бутун борлиқни, шу жумладан инсонни ҳам Аллоҳ таоло йўқдан бор қилганлиги айтилган.

Исботланмаган назария
Чарльз Дарвин признавал, что некоторые из трудных для объяснения мест в его теории настолько серьезны, что он не может думать о них без "колебаний". Чарльз Дарвиннинг ўзи ҳам «Назариямдаги изоҳлаш қийин бўлган баъзи ўринлар шу қадар жиддийки, улар ҳақида ўйласам, ўзим ҳам иккиланиб қоламан» деб тан олган. Бу қийинчиликлар йилдан-йилга кўпайиб борган.

Атом энергияси бўйича комиссия аъзоси, ядро физикаси бўйича етук олим, доктор Теодор Н.Тахмисиан шундай деган экан: «Эволюцияни ҳамма ёқда ҳаётий факт деб юрган олимлар ўтакетган ёлғончилардир. Улар айтиб бераётган тарих дунё тарихида мисли кўрилмаган улкан сохталаштириш бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас. Эволюцияни изоҳлашимиз учун бирорта факт йўқ. …  У тахминлар ва фактларни сохталаштиришлардан иборат мураккаб чигаллик, холос. … Агар қачонлардир эволюция бўлган бўлса ҳам, ҳозиргилар тушунтираётгандан бутунлай бошқача бўлган бўлиши мумкин» (Fresno Вее, 1959 йил 20 август).

Юқорига