Олимлар тушунтириб бера олмаётган Хунза кабиласининг феномени

Олимлар тушунтириб бера олмаётган Хунза кабиласининг феномени

Хунза дарёсининг водийси Хиндистон ва Покистон чегарасида жойлашиб, уни яна « ёшлик оазиси» деб хам аташади.

Нимага? Бу ерлик ахолининг уртача умри 110-120 йил. Улар деярли хеч качон касал булишмайди ва ёш куринишади. Уларнинг узок умрлилиги халигача изланувчиларни охири берк кучага олиб келяпти. Биз тоглик халкнинг хаети хакида батафсил гапириб берамиз.


Хунза водийси ахолисининг ташки куриниши, кушни халклардан фаркли уларок , жуда европаликларга ухшайди. Афсонага кура, Александр Македонскийнинг Хиндистонга килган юриши вактида ушбу митти тоғ давлати барпо этилган экан.
Яна кайсидир халкни тоглик халк деб аташлари Хунзаликларни кулгисини келтиради. Чунки улар, дуненинг учта энг баланд тог тизмалари:Химолай, Хиндикуш ва Коракурум бирлашадиган нукта- машхур «тог учрашув жойи»да жойлашганлар. Бугунги кунда Хунза покистондаги Кашмир ва Шимолий худудларнинг ишлари билан шугулланувчи Министрлик томонидан бошкарилади. Хунзанинг асосий диккатга сазовор нарсаси- музлик булиб, у водийга кенг совук дарё булиб тушади.


Уларнинг уз тили –бурушасхи (Burushaski), купчилик урду ва инглиз тилини билишига карамасдан , хозирги кунгача хам , дуне тилларининг бирортаси билан кариндошлиги , аникланмаган. Улар Ислом динига эътиқод қиладилар..
Хунзаликлар хатто 15 градуслик совукда хам муздек сувда чумилишади, юз ёшгача харакатли уйинларни уйнашади, 40 ёшлик аеллари –худди киз болалардек куринишади, 60 ёшларида хам коматлари тик ва нозиклигини саклайди, 65 ешларида эса хали бола тугишади. Ёзда хом мева ва сабзовотлар билан озикланишади, кишда- куешда куритилган урик (туршак, барге) ва кукартирилган донлар , куй сутидан тайерланган бринза билан озикланишади.


Яна битта кизик нарса: «оч бахор» вактида (хали мевалар пишиб етилмаган 2-4 ой давом этадиган вакт) деярли хеч нарса емайдилар, факатгина кунига бир махал туршак (барге) дан тайерланган ичимлик ичишади. Бундай руза тутиш ибодат даражасида ва унга жиддий риоя килинади. Биринчи булиб бахтли водий хакида ёзган шотландиялик врач Мак Каррисон , оксилларни истеъмол килиш уларда меъёрнинг энг паст микдорида , агар буни меъёр деб айтиш мумкин булса, деб таъкидлаган. Хунзаликларнинг суткалик калорияси уртача 1933 ккал булиб, уни 50 г оксил, 36 г ёг ва 365 г углевод ташкил килади
Р Бирхернинг « Хунза-касаллик нималигини билмайдиган халк» китобида, бу давлатдаги овкатланишдаги узига хос куйидаги яхши томонларини таъкидлайди:
-авваламбор , бу вегетареан овкатланиш;
-катта микдорда хом махсулотлар;
-хар кунлик овкатланишда мева ва сабзавотлар бошка махсулотлардан куп булиши;
-махсулотлар табиий, химикатларсиз, ва барча биологик кимматли моддалари сакланган холда тайерланиши;
-алкоголь ва ширинликлар истеъмоли жуда кам холларда;
-тузнинг микдори жуда камайтирилган;
-факат она заминда етиштирилган махсулотлар ;
- доимий такрорланиб турувчи очарчилик даврлари.

Юкоридагиларга яна соглом узок умрга сабаб булувчи бошка омилларни хам кушиш керак. Лекин овкатланиш усули бу ерда , хеч муболагасиз, жуда ахамиятли, хал килувчи кийматга эга.
1984 йили Лондоннинг Хитроу аэропортига Саид Абдул Мобуд исмли битта хунзакут келди. Узини паспортини эмиграция хизматчиларига берганда, улар тушунмовчиликка тушиб колдилар. Хужжатларга асосан , хунзакут 1823 йили тугилган ва 160 ешга тулган. Мобудни кузатиб бораетган мулла , уни каромогидаги одам –узини узок умрлилик ахолиси билан машхур Хунза давлатида авлиё хисобланади, деб таъкидлади. Мобуднинг саломатлиги аъло даражада ва фикрлаши соглом. 1850 йилдан бошлаб булиб утган ходисаларни яхши эслайди.


Узларининг узок умр куриш сирини махаллий ахоли оддийгина килиб: вегетариан булинг, доим ва жисмонан мехнат килинг, доим харакатда булинг ва хает ритмингизни узгартирманг, шунда 120-150 йил яшайсиз. « Тулаконли саломатлик» эгаси булган хунза халкининг узига хос белгилари:
1) Мехнатга лаекатлиги юкори , сузнинг кенг маъносида . Хунзаларнинг мехнатга юкори лаекати мехнат жараенида булганидек, ракс ва уйинлар вактида хам намоён булади. Улар учун 100-200 километр юриш – биз учун уйимиз атрофида киска сайрдек. Бирон янгиликни етказиш учун тик тогларга жуда осонлик билан кутариладилар, ва уйларига тетик ва шодон булиб кайтадилар.
2) Хушчакчаклик. Хунзалар доим куладилар, доим кайфиятлари чог, хатто оч булган ва совук котган вактларида хам.
3) Узига хос матонат. МакКарисон: «Хунзаларнинг асаблари –худди аркондек жуда мустахкам, ва худди тордек нозик, улар хеч качон газабланмайдилар ва шикоят килмайдилар, асабийлашмайдилар ва сабрсизлик курсатмайдилар, узаро уришмайдилар ва жисмоний огрик, нохушлик ва шовкинни тула рухий хотиржамликда утказадилар ва х.к.» деб езган.

Юқорига