Исломий банк — ҳалоллик кафолати

Исломий банк — ҳалоллик кафолати

QBF компаниясининг таҳлилчиси Роман Кузнецов Sputnik нашрига берган интервьюсида Исломий тараққиёт банки анъанавий молиявий институтлардан нимаси билан фарқ қилишини ва нима учун унинг лойиҳалари МДҲ мамлакатларида анчагина салмоқли ўрин эгаллаши ҳақида сўзлаб берди.


«Исломий тараққиёт банки Европа ёки Осиёдаги молиявий тузилмаларга ўхшамайди. У ўз фаолиятида шариат тамойилларига риоя қилади. ИТБнинг функциялари банкка эмас, кўпроқ муайян бир тармоқ ёки мамлакатни ривожлантиришга мўлжалланган ташкилотга ўхшайди», – дейди Кузнецов.
«Ислом рибони ман қилади, шунинг учун ИТБ қарз берувчи эмас, балки ҳиссадор сифатида иш юритади. Бу банк фоизли қарз тамойили бўйича ишламайди. Бизда ҳамма нарса ҳиссадорлик жамиятига ўхшаш тамойилларга асосланган. Банкимиз ҳамкорлар билан фойда ва зарарни тенг баҳам кўради. Шунингдек, банк ўта қалтис ёки чайқовчиликка ўхшаш битимлар, масалан, валюта олди-сотдиси учун сармоя бермайди – давом этади таҳлилчи. – Исломий тараққиёт банки биринчи навбатда ижтимоий ва маърифий лойиҳаларга, улардан кейингина иқтисодиётга сармоя тикади».

Манба: Спутник

Юқорига