Уч нарса борки… (27-қисм)

Уч нарса борки… (27-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Қиёмат куни ҳар бир кўзнинг йиғлаши муқаррар, булардан фақатгина уч кўз мустасно:
1. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз;
2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни кўрганда юмилган кўз;
3. Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун ухламай очиқ ётган кўз».



* * *

Дейдиларки, уч нарса қалбни ғам-ғусса билан тўлдиради:
1. Таажжубли бўлмаган нарсадан кулмоқ;
2. Очиқмасдан овқат емоқ;
3. Кераксиз ерда сўз сарфламоқ.

* * *

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен умматим учун уч нарсадан қўрқаман:
1. Олимнинг ҳақ йўлдан бурилиб кетишидан;
2. Ҳавойи нафсга берилишидан;
3. Адолатсиз ҳукм чиқаришидан».

Юқорига