Сукут сақлаганларга бериладиган мукофотлар

Сукут сақлаганларга бериладиган мукофотлар

 

«Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонганлар фақат чиройли сўзласинлар ёки сукут қилсинлар!» 

Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрганлар. Баҳс, куфр сўзлаш ва ҳақоратлардан ўзини тиймоқ мўмин-мусулмонларнинг сабру итоатидан далолат беради. 

Инсон ғазабланганида истамаган, кейин афсус қиладиган куфрли сўзларни айтиши мумкин. Шу сабабли сукут сақлаб, ҳиссиётларга эрк бермасликда наф бор.

1. Сукут – ибодатдир.

«Ибодатнинг энг осон йўли – бу сукут сақлаш ва гўзал хулққа эга бўлиш».

2. Сукут – жаннатнинг калитидир. 

«Кимки ҳақ бўла туриб баҳсдан чекинса, унинг учун жаннатнинг энг баланд жойидан уй қурилади, кимки ноҳақ бўла туриб баҳсни қолдирса, унга жаннат четидан уй берилади».

3. Сукут – кучли иймон белгисидир.

«Банда ҳазл бўлса-да ёлғонларни тарк этмагунича ва ҳақ бўлса-да, баҳсдан четлашмагунича иймони бутун бўлмайди». 

«Инсоннинг иймони қалби гўзал бўлмагунича бутун бўлмайди; қалби эса забони ширин бўлмагунича гўзаллашмайди; қўшниси ундан зарар кўрса, у жаннатга ҳам кирмайди».

4. Сукут – мўминлик белгисидир.

«Албатта, мўминнинг тили қалбининг ортидадир, сўзлашдан аввал у ўйлайди; иккиюзламачининг тили эса қалбидан олдин туради, у қалбдан ўйламай сўзлайди».

5. Сукут гуноҳлардан сақлайди.

«Кўп гапирадиган инсон кўп ҳато қилади; кўп ҳато қиладиганларнинг эса гуноҳлари кўпайиб боради; гуноҳлари кўплар эса жаҳаннамга киради».

6. Сукут яхшилик қилишга тенгдир.

«Оч қолганга егулик бер, чанқаганга сув бер, яхшилик қил, ёмонликдан ўзингни сақла; қўлингдан келмаса, яхши сўзлардан бошқасини сўзлама».

7. Аллоҳ таоло ўзини тийганларни асрайди. 

«Аллоҳ таоло тилини тийганларнинг нуқсонларини яширади, ғазабини яширганларга жазо бермайди ва Унга дуо қилганларга сўраганини беради».

8. Сукут инсонни адашишдан асрайди.

«Аллоҳ таоло бандаларига тўғри йўл кўрсатганидан сўнг фақат ихтилоф ва урушлар туфайли адашдилар».

 

Юқорига