Пуч авлод одамлари

Пуч авлод одамлари

Эҳтимол уларга кўра мен оддий муслима, уларнинг қилиқларига чидаб ўтирмасдан, туриб бу ерни тарк қилишим керакдир. Мен бу нарсага эътибор бермадим. Бироқ улар мени ўз ҳолимга қўймоқчи эмас эди ва аҳмоқона саволлар орасидаги энг машҳури берилди: “Иссиб кетмаяпсизми?” Суҳбатимиз шу тариқа бошланиб кетди. Мен уларга қуёш нурлари очиқ терига кўпроқ таъсир қилишини, шунинг учун ҳам ўранганлар жазирамада ўзларини яхши ҳис қилишини тушунтира кетдим. Суҳбат аста-секин бошқа ўзанга қараб бурилиб кетди: нима учун мен бундай кийинаман.

Шу вақт йигитга кимдир телефон қилиб қолди ва у бироз нарига кетди. Мен эса қизга қилаётган нарсаларимни ўзим ўйлаб топмаганман, деб тушунтиришни бошладим. Бу Худо тарафидан одамлар гуноҳлар ботқоғига ботмаслиги учун ўрнатилган қоида. Демак, бу қоидаларга кўра яшамаганлар адолатли жазо топиши муқаррар. Мен ундан “Худога ишонасанми?” деб сўраганимга у фахр билан иконаси бор билакузугини ва бўйнидаги хочини кўрсатди ва мендан “Сизлар Худони кўрмай туриб унинг қоидалари билан қатъий равишда яшашларингизни нормалми?” деб сўради. Мен бирон хонани ҳеч ким йиғиштирмаса, унда тартиб бўладими, деб унга қарши савол бердим. Қиз эса хонага ҳеч ким қараб турмаса тартиб бўлмаслигини айтди. “Коинотда тартиб бор, деб ўйлайсанми?”, деб сўрадим мен. “Йўқ”, - деб ишонч билан суҳбатдошим жавоб берди. “Агар яхшилаб назар қилсакчи? Масалан, кун ва тун, йил фаслларнинг алмашиши, сайёраларнинг ўз орбитасида ҳаракат қилишлари. Булар тартиб билан бўлмайдими ахир? Тартиб бор экан, демак шу тартиб-интизомни жорий қилиб, унга “қараб” турувчиси ҳам бўлади”. Қиз бироз ўйланиб, ҳа дегандак бошини ирғаб қўйди. “Демак, Худо бор ва биз бунга қаттиқ ишонамиз, атрофимиздаги нарсалар ҳам буларни исботлаб турибди”.

Ўриндиқдаги қўшним ёнимда ўтирар ва диққат билан сўзларимни тинглар эди. Сўнг тўсатдан гапимни бўлиб “Агар мен ўзимга ўхшаган бир қизни севиб қолсам-чи?” деб қолди. Шу пайт миямга ялт этиб фикр келди, яъни унинг телефонда гаплашаётган шериги йигитга ўхшашга қаттиқ ҳаракат қилган қиз бола экан. Макон ва замонда ўзларини тамомила йўқотиб қўйган бу икки 16 яшар ўсмир бошқалар уларни жиддий қабул қилишлари ва  тинглашлари учун нима қилишни билмаётган эканликлари аён бўлди.

Бунга ўхшаш мисоллар бу тизимлар ўзлигимизни топишга имкон бермаслигининг навбатдаги исботидир. Нима учун ва нега эканини тушунтириб бермайди. Бунинг ўрнига, исталган нарса қилиниши мумкин, деб одамларни алдайдиган ва охир оқибат уларни яксон қиладиган нарсаларни беради. Мен табиийки уларга бу нарсалар аслида йўқ эканини тушунтиришга уриндим.

Баччабозликнинг барча тури инсон нафси (эгоси) ва шайтон билан ҳаммуаллифлигида ўйлаб топилган.

Мен керакли саволларни бера бошлашим билан қаршимдаги қиз янада қизиқиб тинглай бошлади. “Сен бу дунёга нега келгансан, бу “севги-муҳаббатинг” сени қаерга олиб келади?” Бу ўзига хос қаршиликдир (протест). Бунинг асл сабабларини оилада, ота-оналар ва дўстлар билан муносабатда, инсоний қўрқоқлик ва хатолардан излаш керак.

“Саволлар бермайдиган, еб-ичиб, ҳожат чиқариб ва ўзидан ўзи кўпаядиган ҳайвон каби яшашни истайсанми?”, деган саволимга у “йўқ” деб жавоб берди. Ундай бўлса биз ҳайвондан нимамиз билан фарқ қиламиз? Тафаккур... У бизларга нима учун берилган??? Инсонларинг нуқтаи назарига таянга ҳолда эмас, зеро биз фақатгина махлуқлармиз, балки айнан Худонинг қонунларига биноан яшаш ва нима яхшию нима ёмон эканини фарқлай олиш учун берилган.

Суҳбатимиз бу қиз олдинлари эшитган нарсалар чегарасидан чиқиб кетди. Эҳтимол, бу қиз етарли даражада тиришқоқ бўлмагани боис, унга бу дунё қандай тузилганлигини тушунтириб берадиган одам топилмагандир. Нега?.. Чунки биз ота-оналар ва ўқитувчилар ҳаётимизнинг асосий саволларига жавобларни билмаймиз. Улар қаердан пайдо бўлишди, нима учун ва ўлимдан сўнг қаерга боришади...

Натижада фожеага тўлган воқеълик тасвиридаги асосий персонажлар бир-бирига тескари ўтириб қолганлари аён бўлди. Улар бир-бирларини эшитмайдилар ва тушунмайдилар. Ҳатто энг яқин қариндошлар орасида ҳам кўпинча ўтиб бўлмас жарликлар хосил бўлган.

Бу ёшларни айблаш энг осон иш бўлар эди. Шубҳасиз уларда ҳам ўзига яраша масъулият бор, бироқ айтингчи агар уларга ёшлигидан ҳаммасини тушунарли қилиб тушунтиришганида улар ўзларини шундай тутган бўлар эдими? Ҳар бир инсон ўзининг хар бир сўзига ва ҳар бир амалига жавоб беради. Ўзини оқлаш учун ҳеч қандай сабаб бўлмайди, чунки ҳар бир инсонга фикрлаш, баҳолаш, маълумотни таҳлил қилиш, қиёс қилиш имкони бериб қўйилган. Энг асосийси бизларга атрофимизда яратилган нарсаларнинг кўриш, фаҳмлаш учун онг берилган. Ва буларни берган Зот умумий тартиб-интизом бўлиши учун қоидаларни беришга ҳам тўла ҳақлидир. Агар биз бу қонун-қоидаларни бузсак, шубҳасиз жазога лойиқ бўламиз.

Менинг “Нима учун яшаяпсан?” деган саволимга қиз “Бўлажак фарзандларим учун”, деб жавоб берди. Бўйнига хоч таққан ва ўзига ўхшаган қизни “севиб” қолган қиз. У бутунлай чалкашиб кетганини тушундим. Бундайлар жуда кўп экани ўта хавотирлидир. Одамларни исканжада ушлаб, уларни фикрлашдан тўсадиган тизим, бундай инсонларни туғиб, кўпайтириб ташламоқда ва уларнинг қалбларида бўшлиқни ҳосил қилдириб, ҳаётда бахтли бўлишнинг ягона имкониятидан маҳрум этмоқда.

 Манба: golosislama.ru
Абу Муслим таржимаси

back to top