Кот-д’Ивуар мусульмонлари Рамазон ойида ўзгача аҳд беришди

erenta.ru erenta.ru

Кот-д’Ивуар мусульмонлари Рамазон ойида ўзгача аҳд беришди

Кот-д’Ивуар Африка давлатидаги кўплаб мусулмонлар имомларнинг таклифига кўра Рамазон ойида ижтимоий тармоқдан фойдаланмасликка аҳд қилишди.
Facebook, Instagram, Snapchat ва Twitter ижтимоий тармоқлари мамлакатда жуда машҳур бўлиб, ёшлар уларнинг кучли таъсири остида қолиб намоз ва Қуръон ўқишни ҳам эсларидан чиқариб қўймоқдалар.

“IslamNews” ахборот агентлиги “The Muslim News”га таянган ҳолда хабар беришича, мусулмон етакчилари Кот-д’Ивуарлик мўминларни Рамазон ойида ижтимоий тармоқлардан фойланмай туришга чақиришда ва кўпгина мусулмонлар бунга қўлоқ солишди.
Кот-д’Ивуарлик 30 ёшли Фату Диалло ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси бўлишига қарамай Рамазон ойида улар билан курашишга аҳд қилди. “Мен ижтимоий тармоқлардан чиқиб кетдим, улар менинг вақтимни зое қилишади. Мен мунозараларга тез кириб кетаётганлигимни сезиб қолдим, - дейди Фату. – Ҳатто мобил телефонимдаги ушбу иловаларни ҳам ўчириб ташладим”.
“Ижтимоий тармоқлардан фойдаланган пайтларимдан кўра ҳозир бошим камроқ оғрияпти”, - деб қўшимча қилди икки фарзанднинг 32 ёшли отаси Абу Силла.

back to top