Logo
Print this page

Чунки, биз мусулмонмиз" лойиҳасининг видео лавҳаси...

Чунки, биз мусулмонмиз" лойиҳасининг видео лавҳаси...

Мазкур видеолавҳа Саудия Арабистонида жойлашган ҳуқуқ ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан тайёрланган. Видеолавҳа “Чунки, биз – мусулмонмиз” тарғибот лойиҳаси доирасида тайёрланган бўлиб, мусулмон иш берувчининг ўз хизматкорига нисбатан Ислом анъаналарига мувофиқ муносабатда бўлиш кераклигини эслатишни мақсад қилган.

 

Аввал видеолавҳа бир онанинг узоқ мамлакатга тирикчилик учун Индонезия оролларининг биридан кетишга мажбур бўлганини кўрсатади. У кўзида ёш билан фарзандлари ва қари ота-онаси билан хайрлашади. Бегона мамлакатда ишлаш учун келган уйда унинг ўзига ўхшаган бир аёл илиқ кутиб олади. Видеолавҳа Росулуллоҳ с.а.в ҳадислари билан тугайди: "Хизматчиларингиз – биродарларингиздир. Аллоҳ таоло уларни сизларнинг қўл остиларингизга қўйди. Кимнинг қўл остида шундай биродари бўлса, унга ўзи ейдиган нарсадан едирсин, ўзи киядиган нарсадан кийдирсин. Уларни кучлари етмайдиган хизматларга буюрманглар, агар оғир ишга буюриб қўйсаларинг, уларга ёрдам беринглар" (Имом Бухорий, "Саҳиҳ" китоби, I жузъ, 13-бет; Аҳмад ибн Ҳанбал, "Муснад" китоби, V жузъ, 158-бет. Лафзлар Имом Бухорийники).

Ўз ишчиларига нисбатан инсонийликни тарғиб қиладиган мазкур қисқа видеолавҳа масаланинг ўта долзарблигини кўрсатиб берди.

Саудия Арабистони ва Форс Кўрфази мамлакатларига иш қидириб қашшоқ мамлакатлардан келган ишчиларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари кўп учраб туриши кузатилмоқда. Видеолавҳа “хўжайин”ларнинг ўз ишчиларига нисбатан муносабатларини яхшилаши учун хизмат қилиши кутилмоқда.

Абу Муслим
Интернет маълумотлари асосида

 

 

 

Latest from Administrator

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика