ЮНЕСКОнинг қарори: Ақсо – мутлақо исломий меросдир

ЮНЕСКОнинг қарори: Ақсо – мутлақо исломий меросдир

ЮНЕСКОнинг қарори: Ақсо – мутлақо исломий меросдир


Бирлашган миллатлар ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича қўмитаси (ЮНЕСКО) 2016 йил 18 октябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган йиғилишда Ақсо масжиди ва Буроқ деворига яҳудийларнинг диний жиҳатдан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ экани, бу жойлар соф исломий мерос эканини эътироф этувчи қарор қабул қилди.


Ушбу масала қўмиталар миқёсида 2016 йил 13 октябрда Парижда бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди. Муҳокамада бу қарорни 24 давлат вакили қўллаб-қувватлаб овоз берди, 26 давлат овоз беришдан бош тортди. 4 давлат, жумладан АҚШ, ва Буюк Британия қарши овоз беришди. Муҳокамада икки давлат иштирок этмади.
Қарор етти араб давлати – Жазоир, Миср, Ливан, Марокаш, Уммон султонлиги, Қатар ва Судан томонидан тақдим этилган.
Қарорда Исроил давлати доимий равишда Исломга алоқадор эканини инкор қиладиган ва бузиб кўрсатишга ҳаракат қиладиган Ақсо масжиди, Ҳарами шариф ва Буроқ деворларининг соф исломий арабий номларини зикр қилинган.

Ақсо масжидига оид 16 банддан иборат ЮНЕСКО қарорининг матнида қуйидагилар келтирилган:
- Ақсо масжиди мутлақо исломий ёдгорлик бўлиб, яҳудийларнинг унга алоқаси йўқ.
- Масжид ишларини 2000 йил сентябрь ойига қадар Урдун исломий вақфлар вазирлиги бошқариб келган. Ташкилот Исроил давлатидан уни яна шу ҳолатга қайтаришини талаб қилади.
- ЮНЕСКО қарори Мағориб дарвозаси тепалиги ҳам Ақсо масжидининг ажралмас қисми экани, Исроил томони унда ўз ҳолича бирон иш қилишга ҳақли эмаслигини таъкидлайди.
- Исроил томонидан Урдун Вақф ишлари вазирлиги ходимларининг Ақсо масжидига кириши, мусулмонлар оммасининг унда эркин ибодат қилишига тўсқинлик қиладиган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар, тажовузкорликлар инкор этилади ва жазога тортилади.
-  ЮНЕСКО Исроил ўнгчи экстремистлари, Исроил қуролли кучларининг Ақсо масжидига доимий равишда ҳамла қилишини ҳам кескин танқид остига олади.
-  ЮНЕСКО Исроилнинг Қуддусдаги диний муқаддас жойларни идора қилишга оид сиёсатини ҳам танқид остига олиб, Қуддус шаҳри барча мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар учун муқаддас шаҳар эканини таъкидлайди.
- ЮНЕСКО истило қилинган Қуддус шаҳридаги мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларига Исроил томонининг дахлсизлиги ва бетарафлигига оид ҳолатларни назорат қилиш учун махсус қўмита юборишни қарор қилади.

Бу қарор эълон қилинганидан сўнг, Исроил ҳукумати ўзининг норозилигини билдирди ва ЮНЕСКО ташкилоти билан алоқасини батамом узишини эълон қилди.

Юқорига