«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

24-25 май кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида ҳамда Республикамиз вилоят марказларида Республика китоб байрами ўтказилди. «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида ўтказилган китоб байрамида 30 дан ортиқ нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этди. Икки кун давом этган тадбир доирасида минглаб китобхонлар ўзлари яхши кўрган китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, байрам довомида кўргазма қатнашчилари учун Худойберди Тўхтабоев, Эркин Малик, Анвар Обиджон, Иқбол Мирзо каби эл суйган ёзувчи ва шоирлар билан адабий учрашувлар ва мушоиралар уюштирилди. Китобхонлар муаллифларга дастхат қўйдириб, улар билан эсдалик учун суратга тушишди.
Тадбир доирасида «Намунали китоб дўкони» танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдилаш маросими ҳам ўтказилди. Шунингдек, таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодли ижодкорлар ҳамда Республика ёш томошабинлар театри, Республика қўғирчоқ театри ва турли болалар санъат гуруҳларининг «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли чиқишлари ташкил этилди.
«Энг яхши китобхон оила», «Энг яхши китобхон», «Ёш китобхон» номли совринли викториналар ўтказилиб ғолиблар бир-биридан чиройли ва мазмунли китоблар билан тақдирланди. Тадбир сўнгида иштирокчи нашриётлар, ижодий уйлар ва матбаа корхоналари ичидан «Энг яхши стенд» ҳамда «Энг фаол иштирокчи» номинациялари ғолиблари эълон қилиниди. «Hilol nashr» нашриёт-матбааси ҳам энг фаол иштирокчилар сафида диплом билан тақдирланди.

Юқорига