Далай Лама: «Мусулмонлар террорчи бўлиши мумкин эмас»

Далай Лама: «Мусулмонлар террорчи бўлиши мумкин эмас»

Далай Лама: «Мусулмонлар террорчи бўлиши мумкин эмас»
2016 йил 29 октябрь



«Ас-Савсана» ахборот агентлигининг америкадаги The Huffington Post интернет-нашрига асосланиб хабар беришича, Тибетнинг диний раҳбари Далай Лама «Мусулмонларнинг террорчи бўлиши мумкин эмас» деб таъкидлаган.


Шунингдек, мазкур интернет-нашрнинг хабар беришича, Далай Лама зўравонлик ва куч ишлатишни оқлаш учун диндан фойдаланишнинг умуман динга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган. Тибет ҳамда буддачилар раҳбари Далай Лама яқинда европарламентга ташриф буюрганида «Барча динлар тинчликка чақиради. Кимдир мусулмон-террорчи ёки буддист-террорчи деб аталса, бу мутлақо қарама-қарши сифатлардир», деган.
Франциянинг Страсбург шаҳрида европарламентнинг ташқи ишлар қўмитасининг мажлисида Далай Лама шундай деди: «Буддист-террорчи ёки мусулмон-террорчи деган сўзлар хатодир. Зўравонлик, зулмга аралашган ҳар қандай одам ҳақиқий буддист ёки чинакам мусулмон ҳисобланмайди, чунки исломий ақийдада ноҳақ қон тўкишга аралашган одам чинакам Ислом аҳли ҳисобланиши мумкин эмас дейилган».
Далай Лама бу гапларни Мьянмада буддист монах-националистлар ҳамкорлигида мусулмон Роҳиня халқининг таъқиб қилинаётгани ҳақидаги саволга берган жавобида айтган (Роҳиня – асосан Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиёда яшовчи миллат). Далай Лама аввал ҳам Мьянма раҳбарларини бу икки гуруҳ ўртасидаги кескинликни юмшатишга чақириб, шундай деган эди: «Агар Будда тирик бўлганда, мамлакатдаги мусулмонларни ҳимоя қилган бўлар эди».


Манба: Ислам-портал.ру
http://islam.assawsana.com/index.php

Ушбу бўлимдаги бошқа мақолалар: « "ИШИД" тўдаси
Юқорига