Санкт-Петербургда мусулмонлар шеърияти кечаси ўтказилади

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Санкт-Петербургда мусулмонлар шеърияти кечаси ўтказилади

Бугун (28 Апрель) Санкт-Петербургда мусулмон шеърияти кечаси бўлади.
Кеча ташкилотчиси Анна Варакина «Мусулмон дунёсида шеърият» мавзусидаги муҳокамада иштирок этиш учун аёлларни таклиф қилди. «Аввало, мен шеърият ва Ислом бир-бирига зид эмаслигини айтмоқчиман – дейди Анна, – анъанавий исломий жамиятларда бу санъат шакли тез ривожланди».

Кеча меҳмонлари араб, турк, форс ва ҳинд шеъриятининг асосий хусусиятлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.
Кечада «Мадина» нашриёти томонидан чоп этилган «Саҳро Аллоҳга бўйсунади» номли антологияга кирган асарларидан ўқиб эшиттирилади. Бу тўпламга Аллоҳга муножотлар ҳамда Яратганнни, Расулуллоҳни ва Қуръонни улуғловчи  шеърлар киритилган.
Филолог Жамила Вагизова кеча меҳмонлари учун «Татар шеърияти: Абдулла Тўқай ва унинг замондошларини» номли тақдимотни тайёрлаган. Доклад энг атоқли татар шоирининг таваллуд кунига бағишланган.
Болаларга бағишланган кўплаб китоблар муаллифи, шоира Лада Суюнова ўз шеърларини ўқиб беради. «Кечада мен катталарга мўлжалланган жиддий шеърларимни ўқийман, шунингдек, йиғилганларни  имом Шофеъий шеърлари билан ҳам таништириш истаги бор, – дейди шоира. – Питер – шеърият шаҳри, бу ерда кўплаб шоирлар ижод қилган ва ижод қилмоқда. Қалбларимизга худди танамиз каби озуқа керак. Шеърият эса руҳ учун озуқадир. Ҳатто Қуръони Карим ҳам қофияли тарзда нозил қилингани тасодиф эмас».
Шеърият кечасида «очиқ микрофон»  усулидан фойдаланилади, яъни меҳмонларда муҳокама этилган масалалар юзасидан фикр билдириш ҳамда ўз шеърларини ўқиш имкони бўлади. Ташкилотчилар тадбирга эътиқодидан қатъи назар, барча аёлларни таклиф қилдилар.

back to top