Келин куёв Исломни қабул қилди

khaleejtimess.com khaleejtimess.com

Келин куёв Исломни қабул қилди

Джиу-джитсу бўйича қора белбоғ соҳиби бўлган 36 яшар Луис Каррено БАА армиясида мураббий бўлиб ишлайди. Умрининг асосий қисмини Колумбия ва АҚШ да ўтказган Луис Ислом билан бевосита тўқнаш келмаган. Қолаверса, ғарб ОАВ лари босими таъсирида у мусулмонлар тўғрисида салбий фикрда бўлган. Аммо Дубайга келгач, мусулмон дўстлар орттиргач, Луис Ислом борасидаги фикрини ўзгартирди.

“Мен Аллоҳ яккаю-ягона эканлигини доим ҳис қилганман.. Бу ерга келгач, Қуръонни ўқий бошлагач, мен барча саволларга мантиқий ва бамаъни жавоблар топдим” дейди Луис.  У узоқ мушоҳада-мулоҳаза қилиб, йил бошида шаҳодат калимасини келтириб, Исломни қабул қилди. Луисга қўшилиб унинг аёли ҳам муслима бўлди. Шу кунларда янги келин-куёв умрларида биринчи марта Рамазон рўзасини тутишмоқда.

back to top