БАА йўлларида ифторлик улашилмоқда

ansar.ru ansar.ru

БАА йўлларида ифторлик улашилмоқда

2012 йилдан бери хайрли ишга қўл урган кўнгиллилар ҳар Рамазонда йўл ёқасида туриб, ҳайдовчиларга тайёр ифторлик ҳалтачаларини тарқатиб келишмоқда. Мамлакат полицияси бошлиғининг муовини Ал Зафайн маълум қилишича, йўлларда рўй берадиган аксарият автоҳалокатларнинг сабаби, қуёш ботиш пайтида ҳайдовчилар оғиз очишга шошилиши экан. Шу тариқа, рўзадорларнинг оғиз очишига сув ва ҳурмо улашиб, савобга эришаётган инсонлар БАА йўлларидаги хавфсизлик таъминланишига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

back to top