Константинопол фатҳига 565 йил тўлди

Константинопол фатҳига 565 йил тўлди

Константинопол фатҳига 565 йил тўлди

1453 йилнинг 29 майида султон Махмуд II Константинополли эгаллади. Кейинчалик бу шаҳар Усмонийлар давлати пойтахти – Истамбулга айланди. 1453 йил 30 майда Муқаддас София (Аё-София) черковига султон қадам босади, уни масжидга айлантиради ва 1 июнда илк жума намозини ўқийди. Эътиборлиси шуки, тарихий маълумотларга кўра ибодатхонани қайта жиҳозлашда усмонийларга қулаган салтанатнинг кўп йиллик зулмидан норози бўлган маҳаллий аҳоли ёрдам берган, уларнинг бир қисми эса дарҳол Ислом динига кирган.

Ибодатхонага тўртта минора ўрнатилиб, Аё-София масжидига айлантирилди. 1935 йилда Отатурк декретига биноан Аё-София музейга айлантирилди, девордаги сурат ва кошинларни яшириб турган сувоқ тозалаб ташланди. 2006 йил музей мажмуасида мусулмон ходимлар ибодат қилишлари учун алоҳида жой ажратилди. Аё-София 916 йил давомида черков ва 482 йил давомида масжид бўлиб келди. Бугунги кунда бу ибодатхона Истанбулнинг асосий сайёҳлик масканига айланди. Тарихчилар Аё-Софияни оламнинг саккизинчи мўжизаси сифатида эътироф этишади.

back to top