500 йилдан сўнг Ал-Ҳамро(Алгамбра)да илк маротаба азон овози янгради

www.islamisemya.com www.islamisemya.com

500 йилдан сўнг Ал-Ҳамро(Алгамбра)да илк маротаба азон овози янгради

Мана орадан 500 йил ўтиб, Испаниянинг мусулмонлар яшовчи Гранада мулкида жойлашган Ал-Ҳамро(Алгамбра) саройида азон овози янгради.
1492 йили Гранада христианлар қўлига ўтгач, Ал-Ҳамро(Алгамбра)даги масжид йўқ қилиниб, унинг ўрнига католик христианлар черкови бунёд қилинган эди.
Сўнгги 500 юз йил давомида Ал-Ҳамро(Алгамбра) таркибидаги масжид илк бор 2003 йилда очилди.
Жаннатмакон боғларига эга бўлган мазкур масжид кишига Андалусиянинг энг ривожланган даврини эсга солади.
Масжид бош котиби Закариё Лопес Рехоннинг сўзларига кўра, Гранада раҳабарияти мазкур масжид қурилишини 30 йил аввал бошлаган эди.
“Масжид қурилишида биз жуда кўп қийинчиликларга дуч келдик. Қурилиш ишлари молиявий ва сиёсий сабабларга кўра узоқ чўзилди. Ва ниҳоят 2003 йилга келиб масжид очилди. Гранада мусулмонлари учун мазкур масжид жуда катта аҳамиятга эгадир”, дейди у.

back to top