Африкада Қуръон ҳофизларининг энг оммавий танлови бўлиб ўтмоқда

http://islamosfera.ru http://islamosfera.ru

Африкада Қуръон ҳофизларининг энг оммавий танлови бўлиб ўтмоқда

Танзанияда ҳар йили бўлиб ўтадиган Қуръони Шариф ҳофизларининг халқаро танлови, нафақат Шарқий Африкада, балки бутун жаҳонда бу йўналишдаги энг оммавий ва кенг кўламли тадбир бўлиб ҳисобланади. Энг яхши қориларни кўриш ва тинглаш учун минглаб кишилар йиғилади. 2016 йилда эса рекорд ўрнатилган – танловнинг ёпилиши маросимига 60 000 мусулмонлар йиғилди. Шунчалик кўп кишиларни сиғдириш учун, тадбирни Дар-ус-Салом шаҳрининг футбол стадиони майдонида ўтказишга тўғри келди.

International Quran News Agency хабар қилишича, бу йили танлов 31 май кундан 6 июнгача бўлиб ўтади, улар Рамазон ойининг 16-22 саналарига тўғри келади.
Ўтган йили Сомали юртидан ташриф буюрган 12 ёшли бола – Мохаммед Абдуллахи Аден танловнинг ғолиби бўлди. Ғолиб 7000 доллар миқдорида мукофот олди. Бундан ташқари, 2017 йилги танлов ғолибига, у Дар-ус-Саломнинг ҳудудий ҳокимияти ҳисобига ўз ихтиёрига кўра жаҳоннинг исталган давлатига бориши мумкинлиги билдирилди.
Ўтган йили бош вазир Кассим Маджалива тадбирнинг ташкилотчиларига қарата, ғолибларга уларниг кейинчалик таълим олиши учун стипендиялар берилиши таклифи ҳақидаги ташаббус билан чиқди.
«Саудия Арабистони каби бошқа давлатлар билан, улар ғолибларга стипендия берилиши юзасидан ёрдам бериши учун, гаплашиб кўринг», – деди жаноб Маджилива.
Одатда африкалик ёш Қуръон ҳофизлари Оллоҳ Каломининг қорилари танловларида иштирок этиш учун, араб давлатларига борар эди. Энди эса Танзания бу йўналишни ўзгартирмоқчи, ва ўзи Қуръонни ёддан билган мусулмонларни жалб қилувчи давлатга айланишга ҳаракат қилмоқда. Чунончи, Саудия Арабистони ушбу танловда иштирок этадиган қорини белгилаб кўрсатди. Қиролликнинг шарафи учун Хатем бин Абдалла бин Райзе қироат қилади.
Бунда, Танзания дунёвий давлат деб ҳисобланади, The Pew Research Center нинг расмий маълумотларига кўра бу ерда христиан динидагиларнинг сони кўпроқ эди. Аҳолининг 36 % қисмигина ислом динига эътиқод қилади, 60% қисми ўзини католик ва протестант насронийлар деб ҳисоблайди, 4% кишилар бошқа эътиқодларга мансуб. Мусулмонлар асосан йирик шаҳарларда ва Занзибар оролларида яшайди. Шунга қарамай, Танзанияда мусулмонлар жамият ҳаётининг барча ижтимоий жабҳаларида муҳим ўрин тутади. Масалан, 2005 йилдан 2015 йилгача давлат президенти Джакайя Киквете, мусулмон аёл бўлган эди. Унда вице-президент лавозимини эгаллаган Самии Сулуху ҳам мусулмон эди.

back to top