Пуэрто-Рикода Ислом

ansar.ru ansar.ru

Пуэрто-Рикода Ислом

16 чи асрда Қариб оролларига келган биринчи мусулмонлар асосан испаниялик ва португалиялик тожир ёки ўз мамлкатларида жиноятчи деб тан олинган маҳкумлар бўлган. Шу билан бир қаторда, Ғарбий Африкадан қул мусулмонлар ҳам келгач, минтақадаги мусулмон жамоасининг сони кескин тарзда ошди. Аммо улар янги жойда муваффақиятга эришолмаган ва шу тариқа жонларини омон сақлашни уддасидан чиқолмаган бўлсалар-да, Ислом аста-секинлкик билан Ғарбий ярим шарига кириб келди. Биринчи мусулмонлар авлодидан фарқли ўлароқ Пуэрто-Рикодаги бугунги мусулмон жамоаси қул ёҳуд жиноятчи эмас, балки Араб мамлакатларидан, асосан Фаластиндан келган муҳожирлардир. Қолаверса, оролда жойлашган 9 та масжиднинг ҳар бирида Исломни янги қабул қилган мусулмонларни ҳам учратишингиз мумкин. Улар асосан насронийликнинг католицизм шўъбасига мансуб бўлиб, ўз эътиқодларидан кўнгли тўлмагач, Исломда ўзи излган барча саволларга жавоб топишга муваффақ бўлишди. Самовий ва арозий балоларга, хусусан 2017 йил сентябрь ойида Пуэрто-Рикога ёпирилиб келган Мария тўфони ва у келтириб чиқарган қийинчилик ҳамда муаммоларга қарамай маҳаллий мусулмон жамоаси Рамазон ойини рўза, намоз ва закот ибодатлари ила ўтказиб, Аллоҳдан янгиланиш ва қайта тикланишда мадад сўраб дуои ҳайрлар қилишмоқда.

back to top