Дубайда инсон ирсий ҳужайралари ўрганилади

arabbrains.com arabbrains.com

Дубайда инсон ирсий ҳужайралари ўрганилади

Дубай соғлиқни сақлаш бошқармаси (ДССБ) «Инсон геноми» лойиҳасини амалга ошириш режаларини эълон қилди.
Бу тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ва инсон соғлиғининг келажакдаги аҳволини олдиндан айтиб беришга имкон берадиган лойиҳадир.

Лойиҳанинг мақсади генетик касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ген таркибидаги ўзгаришларни аниқлашдир. Ушбу қадам шифокорларга сурункали касалликлар ва саратонга қарши курашиш самараларини оширишда, шунингдек, уларни даволаш харажатларини камайтириш ва қариш жараёнини секинлаштиришда ёрдам беради.
ДССБ раиси ва бош ижрочи директори Хумайид Муҳаммад Ал Катамийнинг айтишича, Дубайдаги геномик лаборатория соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат соҳасида янги босқичдир.

back to top