Чекиш эрлик қувватига қандай таъсир қилади?

yenicag.ru yenicag.ru

Эрекциянинг шаклланиш механизмини кўриб чиқамиз. Қоннинг яхши айланиши туфайли жинсий қўзғалиш рўй беради. Тамаки томирларни торайтириб, қонни қуюлтиришини ҳисобга олсак, чекишнинг оқибатларини тахмин қилиш мумкин.

Чекувчиларнинг ҳам, чекмайдиганларнинг ҳам аксари тамакининг зарари йиллар ўтгач кўрина бошлайди деб ўйлайди. Ундай эмас. Никотин биринчи сигаретаданоқ ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Тамаки тутунида кўплаб кимёвий бирикмалар бор. Уларнинг аксари эркаклар потенциясига бевосита таъсир кўрсатади. Ҳатто биттагина сигаретадан кейин ҳам.
Чекиш эрлик қувватидан ташқари фертилликка ҳам ёмон таъсир кўрсатади, яъни эркакнинг соғлом фарзанд кўриш имкониятини камайтиради. Шунингдек, сигарета қатор касалликларни авж олдиради.
Чекишдан воз кечганингиздан сўнг аҳволингиз яхшиланадими? Албатта!

Yenicag.Ru

back to top