“Бу бизнинг ғалаба. Аллоҳу акбар!”

“Бу бизнинг ғалаба. Аллоҳу акбар!”

Куни кеча Татаристон пойтахтида “Ак Барс” хоккей жамоаси Гагарин кубогини қўлга киритиб, мусобақа ғолибига айланди.

Зийнатилла Билолиддинов шогирдлари Москванинг “ЦСКА”жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ўз муҳлислари кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этишди.

Айниқса ўз дарвозасини даҳлсиз сақлашни уддасидан чиққан Эмиль Гарипов хаёт-мамот жангининг қаҳрамонига айланди. У Матч ТВ телеканалига берган жонли интервьюсида ўйин борасидаги фикрларини билдириб, хусусан шундай деди: “Ўйин оғир кечди, аммо жамоадошларим ҳақиқий жанг кўрсатишди. Муҳлислар ҳам улардан қолишмай, бизларни қўллаб-қувватлаб туришди. Бир мўмин банда сифатида шуни айтаманки, бу ғалаба Яратганнинг иноятидир. Алҳамдуллиллаҳ!”. Унга далда бериш учун стадионга келган оила аъзолари ва яқинларига қарата Эмиль: “Сизларни яхши кўраман. Бу ютуқ хаммамизники. Аллоҳу акбар” деб айтди.

Юқорига