Кутиб олинг “Қирол” Муҳаммад Салоҳ жаноби олийлари

FourFourTwo FourFourTwo

Англиядаги “Ливерпул” футбол клуби ўйинчиси Муҳаммад Салоҳнинг ўйин тартиби энди ҳаммага маълум. Жамоадошлари унинг атрофини хурсандчилик билан қуршаб, бу мисрлик ўйинчининг навбатдаги урган голини нишонлашаркан, Муҳаммад Салоҳ эса ўз мухлислари томон яқинлашиб, қўлларини кенг очади, турган ерида бир муддат қимирламай туриб қолади, кейин эса бошини эгиб сажда қилади.

Гуруҳ аъзолари уни қутлашганидан сўнг секин орқадаги марказий халқага юриб боради. “Кейин бу ерда ҳам шу ҳолат”, дейди ўйинларни мунтазам кузатиб борувчи, “Ливерпул” мухлисларидан бўлган Неил Аткинсон. Муҳаммад Салоҳ яна қўлларини осмонга кўтаради ва ўйин майдонида тиз чўкиб, ўзининг мусулмонлик эътиқодига чуқур киришган ҳолда сажда қилади. “Ўша лаҳзада бутун томошабинлар ҳам унинг шу ондаги истагини амалга ошириб олиши учун сокин бўлиб қолишади”, деб айтади жаноб Аткинсон.

Шундан сўнг олқишлар қайта бошланади, “ҳамма яна голни нишонлашга киришиб кетади”.

Жаноб Салоҳ ушбу мавсумда Европада футбол бўйича юлдузга айланди. У “Ливерпул”даги илк мавсумининг ўзидаёқ 49 та ўйинда 43 нафар гол уришга муваффақ бўлди. Футболчи ўн йил мобайнида ўз жамоасини “Чемпионлар лигаси” финалига олиб чиқа олди. Унга ҳам ўзининг ўйинчи дўстлари томонидан, ҳам “Футбол” уюшмаси томонидан “Англиянинг йил ўйинчиси” деган овоз берилди.

Муҳаммад Салоҳнинг эътиқоди ва буни оммавий тарзда намойиш этиши уни ижтимоий-маданий аҳамиятга эга бўлган шахсга айлантирди. Европада борган сари ўсиб бораётган исломофобияга қарши кураш, ҳукумат томонидан ноқонуний муҳожирларга “адоватли муҳит” яратиш каби сиёсат олиб борилаётган бир пайтда у асли келиб чиқиши Шимолий африкалик, бундан ташқари мусулмон бўлган ҳолатида Британияда нафақат шунчаки қабул қилинган, балки севимли бўлишга ҳам улгурган.

“Бу машҳур футболчи Ислом динининг рукнларини ўзида акс эттирган ва иймон “либос”ини “кийиб юрган” инсон ҳисобланади, – дейди Британия мусулмонлар консуллиги ёрдамчи котиби Миқдад Верси. – Унда ўзига жалб қилиш қобилияти бор. Муҳаммад Салоҳ жамоанинг қаҳрамони ҳисобланади. “Ливерпул”, хусусан, бу мусулмон ўйинчи атрофида ҳақиқатдан ҳам ижобий бир ҳолатда намоён бўлди. У исломофобияга ечим эмас, лекин асосий ролни ўйнаши мумкин”. 

Жаноб Салоҳ ўзининг 25 ёшида улкан тимсолга айланмоқда. Мисрда, ўтган йили октябр ойида, унинг статуси (даражаси) миллий бойлик сифатида тасдиқланди. Бир гал турнирда илк кўриниш берганидаёқ мамлакатнинг миллий жамоаси Жаҳон кубогида жой олишини охирги пеналтида тепган голи билан таъминлади. Жаноб Салоҳ шунда юзларида табассум билан ўз мухлислари елкасида экан, уни Мисрнинг Александрия шаҳри стадиони бўйлаб кўтариб олқишлашди. Қоҳира деворларида унинг чеҳраси чизилган саноқсиз суратлар пайдо бўлди. Бу суратлар эса сайёҳларни ўзига жалб қилувчи тимсолга айланди. Шаҳардаги савдо дўконлари ётоқ чойшабларидан то Рамазон ойида одатий ҳадя қилинадиган чироқларгача унинг суратини солиб беришни таклиф этишди. Март ойида футболчи номзод сифатида ўзининг номини қўймаган бўлса ҳам, президентлик сайловларида сезиларли даражада қўллаб-қувватланди.

Мисрда асосан Европа футболи, Англия пример лигаси машҳур бўлган бўлса, эндиликда Қоҳиранинг минглаб қаҳвахоналари ва барларида “Ливерпул” жамоаси ўйинлари оммалашиб кетди.

“Муҳаммад қилган ишни бирорта ҳам мисрлик амалга оширмаган эди, шунинг учун ҳам унинг машҳур бўлиши омма учун шунчалик муҳим саналади, – дейди мисрлик футбол шарҳловчиси Аҳмед Атта. – Ҳозир ҳамма пример лигани томоша қилмоқда. Оммавий ахборот воситалари уни суратга тушириш билан банд”.

Жаноб Салоҳнинг машҳурлиги фақатгина унинг майдондаги қаҳрамонлиги натижаси эмас, балки инсонийлиги туфайли ҳамдир. “У доимий равишда маблағидан эҳсон қилади ва ўз шаҳри ривожи учун пул сарфлайди, – дейди унинг иқтидорини ёшлигидан пайқаган мураббий Саид Элшишиний. – Шу нарсанинг ўзи ҳам уни ҳамма ёқтириши учун кифоя қилади”.

Жаноб Салоҳ Нагриг шаҳри касалхонасига диализ ускунасини ўз ҳисобидан олиб берди, ер учун ташландиқ сувларни қайта ишловчи қурилма станциясини қурдирди. Шунингдек, спорт маркази, мактаб ва масжид биноларини янгилаб берди. У Мисрнинг оқсаб турган иқтисоди учун молиявий фонд ташкил этилишида маблағ ажратди. Апрел ойида гиёҳванд моддаларга қарши ўтказилган ҳукумат курашидаги видео қўллаб-қувватлашда иштирок этди. Ушбу кўрсатув намойиш этилганидан кейин уч кун ичида, Миср ижтимоий бирдамлик вазирлиги маълум қилишича, дардига даво излаб мурожаат этганлар сони ортган.

Бундан ҳам унинг ўз эътиқодини ошкора кўрсатиши машҳурлигини тобора ошириб бормоқда. “Одамлар Муҳаммад Салоҳнинг исломофобия авж олиб бораётган ғайридин мамлакатда ҳамманинг кўз олдида ибодат учун ҳеч кимдан қўрқмасдан тиз чўкишини кўриб, уни яхши кўришади, – дейди жаноб Атта. – Бу худди уларнинг устидан ғалаба қозонишга ўхшайди”.

Мерсейсайдга Сурия, Яман ва Бангладешдан Ливерпулга келиб қолган мусулмонлар жамияти учун ҳам шундай туйғуни ҳис эттиради. Ливерпулнинг ички шаҳар тумани бўлган Токстездаги “Ал-Масра” масжиди имоми Абу Усома Аттабаби айтишича, Британияда мусулмонлар босим остида яшайди.

Сўнгги йилларда полиция мусулмонларга нафрат туфайли мамлакатда жиноят содир этишлар ошиб бораётганини маълум қилган. Таъкидлаймизки, бундай жиноятлар диний қарашларга йўғрилган нафрат туфайли амалга ошган. 2015 йилда Парижда, 2016 ва 2017 йилларда Лондонда, 2017 йилда эса Англиянинг Манчестер шаҳрида содир этилган террористик ҳужумлардан кейин янада жиноятлар кўпайган. “Телл МАМА” хайрия ташкилоти ўтган йили исломофобия жиноятларининг 2016 йилда 47% га ошганини маълум қилди.

“Ҳозирда фақатгина жиноятлар фоизининг ошиши ҳақиқати фалокат эмас, – дейди Жаноб Верси. – Балки бу ҳолатнинг одатий ҳолга айланиб бораётгани ҳақиқий фалокат ҳисобланади: ҳозирги пайтда исломофобия центиментларининг кўпчилик миқёсидаги доираларда бўлиши борган сари қабул этилиб борилмоқда”.

Жаноб Аткинсон айтишича, Ливерпул ҳам муаммоларга дуч келган. Бу шаҳар Британиянинг бошқа жойларига нисбатан кўпроқ яхши қабул қилувчи шаҳарлардан ҳисобланади. Уни “Оутсайдерлар” (ташқаридан келганлар) шаҳри, зид ташкил этилган шаҳар” деб ҳам номлашади. Ливерпул доимо ҳам мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан осон муносабат қуриб келавермаган. “У кўпроқ “бегона” сифатида маълум бўлиб келган”, дейди қўшимча қилиб Аткинсон.

Бундан ўн йил олдин Суриядан Британияга кўчиб келган ва 2010 йилдан буён Ливерпулда яшаб келаётган доктор Радван Албарбандининг фикрича, бу ҳам бир сабаб бўлиб, мусулмонлар ўзларини “хавфсиз ва хавотирсиз” ҳис қилишади. Бу Англиянинг қадимги мусулмонлар жамияти учун бир уй ва мамлакатнинг илк масжиди учун жой ҳисобланади.

Имом жаноб Аттабаби шаҳарда “хабарларни тарқатиш бўйича узун тарихга эгалигини ва буни нишонлаб келиш анъанаси мавжудлигини” таъкидлаб ўтади. Унинг фикрича, кўпчилик ҳали ҳам 1989 йилда Ҳилсбороу фалокатини қамраб олгани учун, бунда клубнинг 96 нафар қўллаб-қувватловчи аъзоси вафот этган, Ливерпул мухлисларига бойкот эълон қилган эди. “Бу чап томонлама ёндашув”, дейди у.

Лекин шунда ҳам полиция Ливерпулдаги масжидларда 2001 йил 11 сентабр куни АҚШда бўлган ҳужумлар туфайли ҳам хавфсизликни кучайтиришига тўғри келади. Ливерпулнинг Мерсей дарёси қарама-қарши қирғоғидаги Биркенҳеддаги масжид 2005 йил 7 июлда содир этилган Лондондаги ҳужумдан кейин бузиб ташланган эди. Мерсей полицияси 2012 йилдан 2016 йилгача бўлган жиноятлар нафрат туфайли амалга оширилиши 75% га ортганини маълум қилган.

“Жаноб Салоҳ ўша босимни туширишга ёрдам берди”, дейди жаноб Аттабаби. Унинг шарафига аталган қўшиқлар Ливерпулнинг стадионида Анфилдда жарангламоқда, мухлислар футболчининг сурати солинган байроқларни кўтариб, бошларига фиръавнникидек бош кийим кийиб юришибди. Жаноб Салоҳ қаерга бормасин, уни оломон ўраб олади, вокзал ва савдо дўконларида бирга суратларга тушишни сўрашади.

Мусиқачи Битлзнинг туғилиб ўсган шаҳри бўлган икки футбол жамоаси шаклланган шаҳар учун бу одатий ҳолат. “У оғир, бировга зарари тегмайдиган инсон бўлиб, шунчаки ўзининг “Ливерпул” жамоасини акс эттирган футболкасини кийиб, суперқаҳрамонга, барчанинг орзусидаги инсон тимсолига айланади, холос”, дейди Ливерпул мухлислари клуби аъзоси Жамес МакКенна.

Аммо бу зафарларни байрам қилаётган инсоннинг мусулмон экани ҳам муҳим бир ҳақиқат ҳисобланади. “Ҳар бир мусулмон ундан фахрланади, – дейди сабзавот дўкони соҳиби ҳамда Ливерпулда жойлашган “Ар-Раҳма” масжиди ташқарисидаги ўз растасида кўп миқдорда атирлар савдоси билан шуғулланувчи Али Аден. – Баъзан биз ўзимизни иккинчи даражали фуқаролар сифатида ҳис қилишга мажбур бўламиз. Кимнингдир Ўрта Шарқдан келиб, бизнинг шаҳримизда қўним топиши биз учун катта шараф”.

Муҳаммад Салоҳнинг шарафига атаб куйланган бир қўшиқда шундай дейилади: “Агарда у яна гол урса, мен ҳам мусулмон бўламан!”. Ва бу нарса эътибордан четда қолмади. Гарчи қўшиқ бироз танқидга учраган бўлса-да, “Футболни қўллаб-қувватловчилар Федерацияси”да фаолият юритаётган собиқ ўйинчи Анвар Уддин ўзининг хабарлар дастурида бу қўшиқнинг ижобий мақсадни кўзлаб айтилганини билдиради.

“Бу шундай ҳолатки, ўртадаги тўсиқларни олиб ташлаши мумкин”, дейди у жаноб Салоҳнинг гол ургандан кейин қилган саждасига урғу бериб. Бу “доғни кетказиш”га, мусулмон кишининг ибодатига кимларнингдир диққат қилишига сабаб бўлади.

“Муҳаммад Салоҳ мусулмон жамиятини шаҳарнинг қолган бошқа қисми билан бирлаштириши мумкин, – дейди жаноб Аттабаби. – У одамларга бизнинг экстремистлардан кўра намозга яқин эканимизни намоён эта олади”.

Бошқаларнинг ҳам, хусусан, Жаноб Салоҳнинг муваффақияти орқали мусулмонларга етказаётган хабари жуда муҳимдир, чунки у орадан тўрт йил ўтиб, Челсидаги мавсумдан кейин Англияга музаффар билан қайтишга муваффақ бўлди.

“Муҳаммад Салоҳ, айниқса, ёш авлод учун ҳам кўп ишонч бағишлайди, – дейди Доктор Албарбанди. – Бунинг уларга қандай таъсир этаётганини кўришингиз ва ҳис этишингиз мумкин. Улар борган сайин фаоллашиб, ўзларини намоён этиб, шижоатлари ошиб бормоқда. У ёшларга агарда бир мақомни эгалласа, ўз устида қаттиқ ишласа ва ўзни тан олдирса, ҳеч ким ибодат қилишдан тўхтата олмаслигини, соқол қўйиб юришдан қайтаролмаслигини кўрсатди. Одамлар ким бўлишдан қатъий назар ҳурмат қилишларини намойиш этди”.

“Ар-Роҳма” масжиди ташқарисида Абдул Азиз ва Муҳаммад Яффе жума намозига шошиб кетиб боришарди. Жаноб Яффе Муҳаммад Салоҳ ҳақида суҳбатлашишдан мамнун бўлиб кетди. У “Ливерпул” мухлиси бўлиб, худди бошқалар каби жамоанинг юлдузи ишқибози эди. Жаноб Азиз ҳам бироз иккиланиб туриб: “Жавоб бериш мушкул бўлган саволлар бердингиз”, деди. Жаноб Яффе унга қизиқувчанлик билан қаради. “У “Эвертон” мухлиси!” – Ливерпул шаҳри рақибларига тушунтириш берган ҳолда деди. Жаноб Азиз эса табассум қилди. Жаноб Салоҳ “Эвертон”га қарши очко йиғмагунга қадар унинг жамият учун қилаётган ишларидан мамнунлигини билдирди. Жаноб Салоҳ аллақачон бир бўшлиқни кўприк қуриб тўлдиришга улгурди. “Эътиқод биринчи ўринда!” дейди Жаноб Азиз.

back to top