Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финал куни ҳам рўзасини бузмайди

dutabandar.net dutabandar.net

Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финал куни ҳам рўзасини бузмайди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа чемпионлар лигасининг финал бўладиган куни ҳам ўзининг рўзасини бузмайди. Бу ҳақда Мирснинг "Ал-Масрий ал-Юм" нашри хабар тарқатди.
Мисрлик футболчи ҳозирда барча мусулмонлар каби Рамазон ойи рўзасини тутмоқда ва машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

Келиб чиқиши сомалилик бўлган, британиялик енгил атлетикачи Муҳаммад Фараҳ Лондон-2012даги олимпиадада олтин медалларни қўлга киритиш учун рўза тутмаганди. Салоҳнинг айтишича, у "Реал"га қарши бўладиган ўйин куни ҳам рўзадор бўлади.
26 май куни Киевда ифторлик вақти финал ўйини бошланишига тахминан 1 соат қолганда киради.
Манба: stadion.uz

back to top