Администратор

Администратор

Полициячини қутқарган мусулмон тақдирланди

АҚШ нинг Виржиния штати Александрия шаҳрида яшовчи Аблулрауф Хон кўрсатган жасорати учун шаҳар полиция бошқарсмаси томонидан фаҳрий ёрлиқ билан мукофотланди. Гап шундаки, пичоқ билан қуролланган жиноятчи аёл полициячига ҳамла қилганда, Абдулрауф Хон ҳеч иккиланмасдан ёрдамга шошилди.

Индонезиялик сиёсатчи Фаластинни қўлламоқда

Индонезия халқ маслаҳат кенгаши (парламенти) раиси Зулкифл Ҳасан Москвада бўлиб ўтадиган “Парламентаризмни ривожлантириш” масалаларига бағишланган халқаро форум доирасида ҳамкасбларини Фаластинни қўллаб-қувватлашга чақириш ниятида экинлигини билдирди. “Мен барчани Фаластин мустақиллигига овоз беришга ундамоқчиман. Шу билан бирга парламент аъзоларини Яқин Шарқдаги низони бартараф этишда фаол қатнашишга чақирмоқчиман” деди жаноб Ҳасан.

Тунис дарвозабони оғиз очиш учун ҳийла ишлатди

Ўтган ҳафта бўлиб ўтган икки учрашувда Тунис футбол терма жамоаси дарвозабони Муиз Ҳасан олинган “жароҳатдан” шикоят қилиб, жамоа шифокорларини майдонга чиқишга ундаган. Вазиятдан унумли фойдаланган унинг жамоадошлари майдон четига чиқиб, оғиз очишга улгуришган.

Чеченистонда тиббий муассасалар бепул ишламоқда

Рамазон ойи муносабати билан Чеченистондаги тиббий муассасалари беморларга бепул ҳизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Ушбу хайрли ишни эътиборли жиҳати шуки, давлат касалхоналари билан бир қаторда кўплаб хусусий клиникалар ҳам беғараз ишлаш тартибига ўтишди.

Subscribe to this RSS feed