Администратор

Администратор

Лондон ҳокими синагогадаги ифторликка келди

Лондон яҳудий ибодатхонаси рўзадор мусулмонларни ва шу жумладан Лондон шаҳар ҳокими Содиқ Хонни ифторликка таклиф қилди. Буюк Британия бош роҳиби Эфраим Мирваис ҳамда бошқа эътиқод ва динлар етакчилари мазкур тадбирда қатнашишди. Меҳмонлар олдида сўзга чиққан Лондон ҳокими: “Сизларнинг очиқлигингиз ва илғор дунё-қарашингиз мени ҳайратга солди” деб айтди.

Буюк Британия мусулмонлари исломофобияга қарши

Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиядаги 350 масжид қавмини бирлаштирувчи Буюк Британия мусулмонлари кенгаши чақириғига қўшилган 11 та Исломий нодавлат ташкилотлари мамлакат ҳукуматидан маҳаллий сиёсатчиларнинг Ислом борасида билдирган исломофоб фикрларини ўрганиб чиқишга чақирди.

TIKA 840 алжирлик оилага ёрдам кўрсатди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Рамазон ойи муносабати билан Алжирдаги 840 кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатди. Озиқ-овқат ҳалтачалари мамлакат пойтахти, Блид, Медея ва Бежой шаҳарларида яшовчи фуқаролар орасида тақсимланди.

АҚШ элчиси фаластинликлар қирғинини оқлади

Шарқий Қуддусда бўлиб ўтган «ОАВ ва сиёсат» конференциясида сўзга чиққан АҚШ нинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман 30 мартдан бери Ғазо ва Исроил чегарасида давом этаётган тартибсизликларга изоҳ бериб, жумладан шундай деди: «Исроил тинч норозилик намойиши қатнашчиларига қарши жанговар ўқлар ишлатишдан бошқа чораси йўқ эди».

Subscribe to this RSS feed