Мисрлик меҳмонлар яна «Ҳилол» нашриётида бўлдилар

Мисрлик меҳмонлар яна «Ҳилол» нашриётида бўлдилар

Юртимизда меҳмон бўлиб турган устоз аллома Тоҳа ал-Дассуқий ал-Ҳубайший ва шайх Жамолиддин Ҳошим ҳазратлари бугун яна «Ҳилол» нашриётига ташриф буюриб, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларини ўз суҳбатлари ва дуойи хайрлари билан баҳраманд этдилар.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган суҳбат фиқҳ, руҳий тарбия, тасаввуфга доир савол-жавоблар билан давом этди. Тоҳа ал-Дассуқий ҳазратлари барча саволларга батафсил жавоб қайтардилар.
Суҳбат ниҳоясида Тоҳа Ал-Дассуқий ҳазратлари ўз қаламларига мансуб бир неча китобларни «Ҳилол» нашриёти кутубхонасига ҳадя қилдилар ва дуойи хайр билан юртимиз аҳли илмларига Аллоҳ таолодан муваффақият сўрадилар.

 

 

 

back to top