Китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун 14 май куни Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди анжуманлар залида Одилхон қори Юнусхон ўғли қаламига мансуб “Эзгулик кушандаси” ва “Камтарлик ва кибр” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда юртимизнинг кўзга кўринган дин арбоблари, аҳли илмлар ва китобсеварлар иштирок этишди.

Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим бўлими мудири Жалолиддин Нуриддинов, диний арбоб Абдуллоҳ Исмоилов, Фозилхон домла, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов, масжидлар бўлими мутаҳасиси Муҳаммад Айюб Ҳомидов  ва бошқалар нутқ сўзлаб, ушбу китобларнинг мазмуни, бадиий сифати ва долзарблиги ҳақида кўп яхши фикрлар билдиришди.

back to top