Янгийўллик ўқувчилар «Hilol-nashr»да ёзувчи Эркин Малик билан учрашишди

Янгийўллик ўқувчилар «Hilol-nashr»да ёзувчи Эркин Малик билан учрашишди

Янгийўллик ўқувчилар «Hilol-nashr»да ёзувчи Эркин Малик билан учрашишди

Куни кеча Янгийўл туманида фаолият юритаётган 41-мактаб ўқувчилари «Hilol-nashr» нашриётига узтозлари Гулнора опа бошчилигида ташриф буюришди. Ўқувчилар нашриёт босмахонасида ўзлари севиб ўқийдиган китобларнинг қандай қилиб чоп этилишини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, улар нашриётнинг Бош китоб дўконини айланиб ўзларига ёққан китобларни харид қилишди.

Энг асосийси, «Hilol-nashr» нашриёти мажлислар залида ўқувчилар бир қатор китоблар муаллифи, болалар ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Эркин Малик билан учрашиб, мароқли суҳбат қуришди. Таниқли ёзувчи Эркин Малик болаларнинг орзу-истаклари, режа ва мақсадлари ҳақида сўраб, уларни келажакда буюк ишлар қилишга рағбатлантирувчи суҳбат қилиб берди. Ўз навбатида ўқувчи болалар ҳам ўзлари ёқтирган китоблар ҳақида гапириб бериш билан бирга мактабда ёд олган шеърларидан ҳам айтиб беришди.
Учрашув сўнгида учрашувга келган барча ўқувчиларга «Hilol-nashr»да чоп этилган «Odobingiz – obro‘yingiz», Анвар Обиджоннинг «Quyonning tug‘ilgan kunida» китоби ва Эркин Маликнинг «Набирамга мактублар» китобларидан совға қилинди. Ўқувчиларнинг устози Гулнора опага эса ЭркинМаликнинг «Бир куни Зулфия опа» китоби совға қилинди.
Бундай хайрли тадбирлар ёш авлоднинг дунё илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб ақлли, илмли, янгиликка интилувчан, Ватани ва миллати учун жой куйдирадиган етук инсонлар бўлиб улғайишида катта аҳамиятга эга.

back to top