Мусулмон дегани ким ўзи?

Мусулмон дегани ким ўзи?

Мусулмон дегани ким ўзи?

Мусулмонлар – Одам алайҳиссаломни ҳам, Иброҳим алайҳиссаломни ҳам, Мусо алайҳиссаломни ҳам, Ийсо алайҳиссаломни ҳам, барча ҳақ анбиёларни ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам пайғамбар деб биладиган, уларнинг барчасига иймон келтирадиган, уларнинг барчасига нозил бўлган ҳақ динга риоя қиладиган, ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб эътиқод қиладиган халқдир.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда ўлдирилган одамларнинг 178 миллионтасини (бу 30,73 фоизни ташкил қилади) насронийлар ўлдирган экан. Даҳрийлар (атеистлар) 125 миллиондан кўпроқ одамни, конфуций/даос эътиқодидагилар 108 миллионга яқин одамни, будда эътиқодидагилар эса салкам 88 миллион кишини ўлдиришган экан. Мусулмонлар қўлидан ўлган одамлар эса 5,52 фоизни ташкил қилар экан.
1994 йилдан 2007 йилгача мусулмон мамлакатларда қасддан одам ўлдиришлар сони Европадагидан уч баравар, АҚШдагидан икки баравар кам бўлган.
Мусулмонлар – дунёда энг кам жиноят қилаётган одамлардир.
Мусулмонлар – дунёда жиноятчилик даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда ўз жонига қасд қилганлар сони энг кам бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда ичкиликбозлик даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда фоҳишабозлик даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда СПИД ва ВИЧ-юқтирганлар сони энг кам бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда ота-онаси ёки фарзандларининг қарамоғидан чиқарилганлар даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда наркомания даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – дунёда оиласи бузилиб, ажрашганлар даражаси энг паст бўлган халқдир.
Мусулмонлар – бутун дунёга илму маърифат тарқатган, аммо қолоқ деб, террорчи деган туҳматга қолаётган, Ғарб давлатлари томонидан ердану осмондан тинмай ҳужум қилиб турилган халқдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Уларнинг мўминлари ҳам бор, аммо кўплари фосиқлардир» деган, чунки бу ояти карима қуйидаги сўзлар билан бошланади:
«Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Сизлар маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Манба: Ислам и Наука

Юқорига