Исломий таълим: ўтмиш, ҳозир ва жорий муаммолар

Исломий таълим: ўтмиш, ҳозир ва жорий муаммолар

08.02.2017 info.islom.uz

Исломий таълим муассасаларининг ўрни 

Агар беш фарздан сўнг Исломдаги энг ҳайрли амал қайси деган савол берилса, ишонч билан исломий илм олиш деб айтиш мумкин. Ўз вақтида Имом аш-Шофеий (раҳимаҳуллоҳ) айнан шундай жавоб берганлар.   Барча инсонларнинг саййиди Расулуллоҳ саллаллаху алайҳи вассалам айтганларидек: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”.

 Бунга оид оят ва ҳадислар кўпдир. Зеро, илмнинг авлоддан авлодга етказилиши сабабли уммат ўзини адашишдан сақлади, ўз қадрият ва муқаддас қадамжоларини душман босқинидан ҳимоя қилишга бел боғлаб келган.  Европа мамлакатлари ўрта аср жоҳилият ботқоғида ботиб ётган вақтида мусулмон мадрасалари эса табиий фанларни ўрганиш маркази бўлган. Дунёдаги энг қадимги университет (маъҳад) Мисрдаги ал-Азҳар бўлиб, унга 988 йилда Сорбонна ёки Оксфорд университетларидан аввал асос солинган. 

Мадрасалар узоқ вақтгача исломий илмлар билан биргаликда тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик ва иқтисодиётни ўрганиш маркази мавқеини сақлаб келган. Улар шунингдек даъватчи, саркарда, адолат учун курашувчилар, ислоҳотчилар ва олимларни етиштириб чиқарганлар. Ал-Азҳар, Дамашқ, Бағдод минбарларидан уммат турли даврларда мўғул-татарлар, хочбардорларга қарши сафарбар этилганлар. 1552 йилда Қозоннинг энг ашаддий мудофаачилари мулла Қул-шарифнинг шогирдлари бўлганлар. Ал-Азхар битирувчиси Сулаймон ал-Халабий 1801 йилда француз мустамлакачилигига қарши қўзғолон кўтаради ва француз армияси қўмондони Жан-Батис Клеберни ўлдиради. Бунинг учун у қатл этилади ва унинг боши ҳалигача “жиноятчи ва қотил” Сулаймон ал-Халабийнинг боши сифатида Лувр пештоғида сақланиб келинмоқда.  Ҳинд мадрасалари битирувчилари Британия мустамлакачилигига қарши жиҳод бошладилар ва босқинчиларга катта талафот етказишга муваффақ бўлдилар. Мустамлакачилар эса ўз ўрнида Ҳиндистондан кетаётганларида бошқарувни индус-пантеистларга топширдилар. 

Ташқаридан аралашув

Шундай қилиб, исломий мадрасалар ва билим юртлари мазкур диннинг бутун тарихи давомида ислом меросини, қадриятлари ва маёқларини сақлаб келмоқдалар. Улар нафақат мусулмонларни курашга чорлаган, балки жамиятни бирлаштириб, умматнинг парчаланишига йўл қўймаганлар, уни жипслаштирганлар ва ўзаро иттифоқ қилганлар. Аммо бу ҳақда динимизнинг душманлари ҳам хабардордирлар. Усмонийлар халифалиги қулагандан кейин ғарбда шарқшунослик мактаблари ташкил этилган бўлиб, уларнинг асосий мақсади илмни бузиб кўрсатиш, шубҳа ва бидъат-хурофотларни ёйишдан иборат бўлган. Секуляризм ва панарабизм даврининг бошланиши билан коллаборационистлар ал-Азҳар ва бошқа исломий билим юртларининг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ва уларнинг молиялаштирилишини сезиларли даражада камайтира бошладилар. Британияликлар томонидан субминтақа мусулмонлари ҳаётига анъанавий мадрасаларнинг таъсирини сусайтириш учун бахавийлик, ахмадийлик ва бошқа секталар тузилди.

Исломий таълимга Ғарбнинг сўнгги даврдаги аралашувига мисол сифатида АҚШнинг 2001 йил 11 сентябрдан кейин амалга оширган сиёсатини келтириш мумкин.  Унда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс араб давлатлари бўйлаб шахсан сафар қилган ва таълим дастурларидан унинг фикрига кўра “экстремистик” бўлган оят ва ҳадисларни олиб ташлашни талаб қилганди. Ҳатто шундай аянчли ҳолат бўлганки, АҚШ мудофаа вазирининг қизи, лесбиян аёллар уюшмаси президенти Мэри Чейни шундай ташриф ва талаблар билан Қувайтга келади ва унинг талаблари кўриб чиқилиб, қондирилган эди!

Россияда вазият шундайки, деярли барча сифатли мусулмон илм масканлари православ лобби ва ички ишлар тузилмалари томонидан тайинланган “исломшунослар” тақдим этган клауз-баёнотлари орқали беркитилган. Шуниси ажабланарлики, ушбу “исломшунослар”нинг ҳеч бири исломий таълим олмаган. Уларнинг баёнотлари асосида кўплаб даъватчилар мамлакатдан қувилган, аксар битирувчилар эса ўлдирилган ёки ўйлаб топилган важлар асосида қамоққа олингандирлар. Ҳорижий ислом билим юртлари битирувчилари эса қувғинга дуч келмоқдалар.  

Ҳозирги вақтдаги ҳолат

Афсуски, ҳозирда яхши исломий билим олиш осон иш эмас. Саудия Арабистонига таълим олишга жўнаб кетиш учун ўта қатъий танлов жараёнидан ўтмоқ керак. Ватанга қайтганда эса ИИБ ва ФҲҲ бўлинмаларига тез-тез чақирилиб туриш эҳтимоли мавжуд. Бу Россияда даъват қилишга ва таълим беришга йўл бермайдилар деган гапдир. Сурияда ҳам сифатли таълим олиш имкони бор эди, аммо ҳозирда мамлакат фуқаролик уруши ва вайронгарчилик гирдобида. Мисрга фақат ФХҲга кўмаклашувчи Диний идоралар орқали бориш мумкин. Бу дегани имкон топди дегунча жамоаларнинг  ишига аралашувчи исломдан хатар ахтарадиганлар: Силантьева, Амелиной Сулаймонова ва Ко кабиларнинг тушунчаларидаги “анъанавий ислом” талабларига жавоб бериш лозим деганидир. 

Узоқ Покистондаги Деобанд мадрасаси (Буюк Биританияда шўбалари борлигига қарамай), у ерга умуман етиб бориш ўта мушкул, қайтиб келиш ҳақида сўзламаса ҳам бўлаверади. Малайзия, Ливан ва ЖАРда билим юртлари мавжуд. Уларга бориш учун ҳам маблағ ва ҳомийлар зарур. Талабаларни молиявий таъминлаш ҳам ҳозирда ҳавфдан ҳоли эмас. Агар у талаба “қайноқ нуқталар”га боришга қарор қилса, сизни террорчиликни молиялаштиришда айбдор қилишлиги мумкин. Бунга билим юрти айбдор бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳеч қайси билим юртида экстремизм ёки радикал қарашлар таълим берилмайди. Инсоннинг ўзи айрим ҳолларида Ватандаги турткилашлар оқибатида ўзи учун унча тўғри бўлмаган йўлни танлайди. 

Яна бир аҳамиятли муаммо мавжуд. Турли билим юртларида таҳсил олган талабалар турли теологик мактаблар таълимотини ёядилар. Бирлари салафийларнинг, бошқалари эса ашъарий-мотуридия таълимотларини. Ва уммат учун ўз мактабининг нуқтаи назарини “энг тўғри” деб тарғиб қилиш эмас, балки ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамликка чақириш муҳимроқ эканига ҳаммаларининг ҳам ақллари етмайди. Уларнинг издошларининг аҳволи ундан ҳам аянчлироқдир. Буларда “шайх”га нисбатан ихлосда муккадан кетишни кўриш мумкин (шу ўринда салафийлик ва анъанавий ашъарий-мотуридийлик куллиётлари мавжуд бўлган Деобанд мактаби ва ал-Азҳарни мисол қилиш жоиз).

Яна бир муаммо чала-мулла талабалардир. Жиддий тизимли таҳсил кўрган кишилар насиҳат, тарбия ва бардошлилик йўлини босиб ўтгандир. Чала-муллаларга келсак, уларнинг фаолияти кўпинча жамоадаги фисқ-фасод ва фитнага сабаб бўлади. Исломдаги кўп жиҳатларни тўғридан-тўғри англаб бўлмайди, устозлар ёрдамида асл моҳиятини тушуниб етиш лозим. Айримлар бу йўлни қисқартирмоқчи бўладилар ва “велосипедни бошқаттан ўйлаб топишни нима ҳожати бор?” ва “ҳаммаси бирданига” қабилида иш кўриб, уларнинг етакчисига айланадилар.

Кўплар Ватанидаги мазхабнинг ўзига ҳос жиҳатлари ва анъаналарини ҳисобга олмайдилар ва ўзларининг ҳорижда олган билимларини бу услубият ёт туюлиши мумкин бўлган жамиятда амалда қўлламоқчи бўладилар.

Барчага исломий таълим олиш зарурми?

Албатта, ҳар бир мусулмон ўз динини унга кундалик ҳаётида керак бўладиган миқдорда билиши лозим. Булар беш устун, иймоннинг олти устуни, мажбурий фарзлар, ҳалол ва ҳаром, Қуръон ўқиш. Буларнинг барчасини масжидлар қошидаги якшанбалик мактабларда ўқиб-ўрганса бўлади. Мураккаброқ масалалар юзасидан эса юқорида айтиб ўтилган талабаларга мурожаат этиш мумкин. Барча исломий мадраса ёки билим юртларига кириши шарт эмас, у ерда таҳсил олганларга эса жамоатчилик қўлига қараб қолмаслик учун бирор бир дунёвий ҳунарга эга бўлиши тавсия этилади. Россиянинг мусулмон ўлкаларида болаларни тўртинчи синфдан мактабдан узиб, қишлоқ мадрасаларида таҳсил олдириш ҳолатлари мавжуд. Болага тўлиқ ўрта таълим олиш имконини берган афзалдир, агар олий касбий таълимга имкон бўлса нур устига аъло нур. Диний-маънавий тарбияни эса уйда ота-онасидан ва яқиндаги масжиддаги устозларидан олган маъқул. Биз бизнинг аёлларимиз ва опа-сингилларимизни мусулмон аёл шифокорлар кўрикдан ўтказишларини истаймиз, аммо ҳамма фақат мадрасада таҳсил олса, улар қаердан ҳам келарди?

Муқобил танлов мавжудми?

Ҳозирда технология ва интернет масофада туриб таълим олиш имконини бермоқда. Аммо бу дегани илмни Youtube видеоларидан олиш керак дегани эмас, албатта. Истак бўлса, ҳозирда тармоқларда исломий  малакали таълимий лойиҳалар топиш имкони мавжуд. Албатта, муаллимлар маълум ва машҳур уламолар томонидан маъқулланган бўлишлари ва яхши номга эга бўлишлари лозим.

Шундай бўлсада, исломий илм олиш, қанчалик хатарли бўлмасин талабаларга молиявий кўмак бериш истаги билан бир қаторда мақтовга лойиқ амал. Бизнинг келажагимиз умматни тўғри йўлга бошловчи ва адашмоқликдан сақловчи олимлардир.

Исломий таълимга Ғарбнинг сўнгги даврдаги аралашувига мисол сифатида АҚШнинг 2001 йил 11 сентябрдан кейин амалга оширган сиёсатини келтириш мумкин.  Унда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс араб давлатлари бўйлаб шахсан сафар қилган ва таълим дастурларидан унинг фикрига кўра “экстремистик” бўлган оят ва ҳадисларни олиб ташлашни талаб қилганди. Ҳатто шундай аянчли ҳолат бўлганки, АҚШ мудофаа вазирининг қизи, лесбиян аёллар уюшмаси президенти Мэри Чейни шундай ташриф ва талаблар билан Қувайтга келади ва унинг талаблари кўриб чиқилиб, қондирилган эди!

 

Манба: golosislama

 

Юқорига