Ҳамма террорчилар – мусулмонми?

Ҳамма террорчилар – мусулмонми?

ФҚБ (ФБР) статистикаси аксини ифода этяпти

CNNда «Тадқиқот: АҚШда мусулмонлар томонидан терорризм таҳдиди бўрттирилган» номли мақола чоп этилди; Дьюк ва Шимолий Каролина университетларининг тадқиқот натижаларига кўра, америкалик радикал ақийдапараст мусулмонлар тарафидан террористик таҳдид бўрттирилгандир.

Аммо, барибир, исломофоб низочилар ва айирмачиларнинг тарғиботи туфайли америкаликлар «радикал Исломдан» ўлим қўрқуви остида яшаб келмоқда. Агар хусусий кабель телеканаллари кузатилса, ҳамма террорчилар мусулмондир, деган хулосага келиш мумкин. Ҳатто баъзи давраларда «Мусулмонларнинг ҳаммаси ҳам террорчи бўлавермайди, аммо деярли барча террорчилар мусулмонлардир», деган ғоя далил талаб этмайдиган аксиомага айланиб улгурган. Бу ҳолатга мусулмонлар ва уларнинг зиммийлардан ташкил топган тарафдорлари эса жуда бўш жавоб беришди. Бунинг аксини таъкидлаш учун Уэйкодаги ҳодисаларни мисол қилиб, ўзлари хоҳламасдан «Деярли ҳамма террорчилар – мусулмон», деган фикрни тасдиқлагандек бўлдилар.

Лекин кимнингдир идроки – бу реал воқелик эмас. Статистика маълумотлари ушбу шошқалоқ хулосага зиддир. ФҚБ (ФБР) расмий сайтида 1980 йилдан 2005 йилгача содир этилган терактларнинг хронологик рўйхати бор. Мазкур маълумотларга кўра, АҚШда содир этилган ҳатто «яҳудий» терактлар ҳам «исломий»лардан кўп. Бу радикал яҳудийларнинг ўз дини йўлида содир этган терактларидир. Шунчаки тасодифан терактда яҳудий экани аниқланган эмас, балки худди «Ал-қоида» ва шунга ўхшаш экстремистик ғояли террорчилар каби терактни ўз диний эътиқодидан келиб чиқиб содир этган яҳудий экстремистларнинг актларидир. 

Эътибор беринг-а, бири ва бошқасини ОАВ қанчалар фарқли ёритяпти. Бундай тўдаларнинг қилган ишлари ОАВ томонидан ёритилиш даражасининг айлана диаграммаси тузилса, кўринган ойдинлик янада қизиқ бўларди. Мусулмон етакчилари ва уларнинг зиммий тарафдорлари Уэйко ҳодисасидан бошқа ҳолатни айтолмаслигининг асосий сабаби ОАВлар номусулмонлар тарафидан содир этилган терактларнинг ёритмаслигидадир. Агар теракт «Ислом – замонамизнинг абадий ва реал таҳдиди» тушунчасига боғлана олмаса, ОАВлар ундай воқеаларни шунчаки диққатдан четда қолдиришади. Бу эса ўз навбатида юқоридаги фикрларни мустаҳкамлайди, холос. 

Бундай ёндашув шунчалар кенг ёйилганки, оддий америкалик бирорта ҳам яҳудий ёки лотин америкалик террорчининг номини ҳатто билмайди ҳам. Қандай ҳам билсин?! Улар «Яҳудийларни ҳимоя қилиш лигаси» ёки «Борикуа-мачетерос халқ армияси» каби атамаларни эшитмаган ҳам бўлса! Эшитмаган нарсаси улар учун мавжуд ҳам эмас, албатта.

Исломофоблар Исломнинг асл ўзаги террор руҳиятли эканини айтишади.

Бунга ҳужжат қани?

«Ахир, ҳар бир теракт мусулмонлар тарафидан содир этиляпти-ку», дейишади. 

Уларнинг зиддига бу ҳақиқат эмас. Балки бор-йўғи 6% теракт мусулмонларга тегишли. Бундан бошқа деярли ҳамма терактлар ё яҳудийлар, ё лотин америкаликлар тарафидан содир этилаётганини ўша айирмачилар ўзларига хулоса қилиб олсалар, тўғри бўларди. Лекин қандай ҳам буни тан олсинлар?! Ахир, бу ўзлари учун сиёсий ва ижтимоий ниҳоя бўлади-ку. Америкаликларнинг кўпчилиги ушбу мавзуни тор фикрли ёндашув, деб ёпадилар, лекин бу Исломга қарши юқоридаги фикрларни тўхтата олмаяпти.

Исломофоблар фантазия дунёсидалар, Ислом ва мусулмонларни танқид қилаётган ҳар ким «сиёсатда ўта тўғрисўз»дек гўё. Аммо воқелик тамоман бунинг аксидир, «ярим ой»га қарши хоҳлаганини, ҳеч қандай жазодан қўрқмасдан гапириш мумкин.

Тасаввур қилинг, агар мен содир этган терактлари учун лотин америкаликларга нисбатан қаттиққўлликни тарғиб қилсам, бунга реакция қандай бўларди? (Ҳар эҳтимолга қарши – мен аслида умуман бу фикрдан йироқман, низочи ақлсизлардан фарқли ўлароқ, Америка юксак ғояларига ишонаман.)

Бу қиссадан ҳисса шуки, «Ислом террори»га қаратилган ишларга нисбатан америкаликлар ўзларини босиқроқ ушлашлари керак. Бундай айирмачилар ё ўзлари ўлим қўрқуви билан яшайдилар, ё бошқаларни шундай яшашга ундайдилар. Аслида эса Памела Геллер (интернет-исломофобия қироличаси) ўз миссияси бошқаларни қўрқитишдан иборат эканини айнан баён этган. Бундайларга гўл бўлиб, алданманг. Ахир, Америкада мусулмон террорчилардан 7 баробар кўпроқ теракт содир этса ҳам, радикал лотин америкаликлардан хавфсираб яшамайсиз-ку. Албатта, ҳеч ким «исломий» террордан ташвишланманг, демоқчи эмас, лекин бу мавзу ҳаддан зиёд бўрттирилаётгани ҳам аниқ.

Бу фикрни Европол тўплаган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Европол «Европа Иттифоқида терроризмнинг ҳолати ва тенденциялари» номли йиллик ҳисоботни чоп этиб туради. Уларнинг расмий сайтида 2007, 2008 ва 2009 йилларнинг ҳисоботларини кўриш мумкин.

Бу ҳисобот натижалари ғоят аниқ ва ҳамма террорчилар ҳам Исломга алоқадор эмаслигини яққол исботлайди. Аслида Европада бўлиб ўтган терактларнинг 99.6% и номусулмонлар тарафидан экани, 84.8% терактлар эса Исломга умуман алоқаси бўлмаган айирмачи кучлар томонидан содир этилгани қайд этилган. Чап қанотли (коммунист-социал руҳдаги) кучлар тарафидан мусулмон ақийдапарастларга нисбатан 16 марта кўпроқ терактлар амалга оширилган. 2007 йилдан 2009 йилгача содир этилган терактларнинг атиги 0.4 фоизигина экстремист руҳдаги мусулмонлар ҳиссасига тўғри келади.

Европол ҳисоботининг 7-саҳифасида, жумладан, шулар айтилган:

«Европа 2008 йилда бор-йўғи 1 мартагина дуч келишига қарамай, исломий терроризм дунёда энг катта хатар деб баҳоланиб келмоқда. Бу портлаш Буюк Британияда содир этилган. ЕИда эса асосан айирмачи терроризм ўз таъсир доирасига қамраб олган. Бунга Испаниянинг баск айирмачилари террори, Францияда корсиканлар террори киради. Британияда Ирланд республикачилар тўдаси, асосан RIRA ҳамда CIRA каби ва бошқа ҳарбий тўдалар жинояту босқинчиликда давом этиши эҳтимоли мавжуд».

 

Юқорига