Скандинавия давлатларида Ислом дини

Скандинавия давлатларида Ислом дини

Норвегия статистика бюросининг маълумотларига кўра Норвегияда мусулмонлар насронийлардан кейин иккинчи ўринда туришади.

Давлатнинг ижтимоий қўллаб қувватлаш рўйхатидан ўтган аҳоли ўртасида ўзини насроний динига мансуб деганлар 53%, ислом динига эса – 25,2% ташкил килар экан. Диндорлар давлат аҳолисининг 2,7% ёки 180 минг нафарини ташкил қилади. Булар асосан Покистон, Ироқ, Сомали, Босния ва Герцоговина, Эрон, Россия ва Туркияликлардир. 2015 йил 1 январ ҳолатига Норвегия давлатидан молиявий кўмак олувчи расмий равишда рўйхатдан ўтган мусулмон диний ташкилотларнинг аъзолари сони 141 минг нафарни ташкил этган. 2012 йилга нисбатан Норвегияда мусулмонлар сони 44% ошган. 

Шунга ўхшаш ҳолат Швецияда ҳам кузатилмоқда. У ерда ҳам мусулмонлар насронийлардан кейин иккинчи жойни эгаллайди. Швецияда узоқ тарихга эга олтита расмий рўйхатдан ўтган ислом ташкилотлари мавжуд. Баъзи бирлари ўтган асрнинг 70-80 йилларда ташкил этилган. Уларнинг аъзолари сони 110 минг нафарни ташкил қилади. Финляндияда кичикрок масштабда бўлсада худди шу вазият – расман 65 мингта мусулмон мавжуд. Данияда эса давлат расмий равишда аҳолини қайси динга мансублиги бўйича ҳисоб олиб бормайди ва инсонларга истаган динни танлашда тўла эркинликни таклиф қилади, шу жумладан муҳожирларга ҳам. Даниялик социолог Брайан Якобсен (Brian Arly Jacobsen)нинг тадқиқотига кўра 2016 1 январ ҳолатига Данияда 284 минг мусулмон истиқомат қилган, бу аҳолининг 5% ташкил қилади. Суриядан келган қочоқлар оқими туфайли 2015 йил январдан мусулмонлар сони кескин (+4,7%) кўпайиши кузатилмоқда. Дания мусулмонларининг камида ярими мунтазам равишда масжидларга боради.

Яна ва яна янги масжидлар.. 

Скандинавияда, хусусан, Норвегияда мусулмонлар ўзларини нақадар қулай ҳис қилишларини Норвегия пойтахти Ослода доимий равишда ислом марказлари ёки масжидлар очилишидан билиш мумкин. Биринчи масжид 1994 йили очилган. Тўғри ундан аввал муҳожирларга масжидлар очишларига қадар эркинлик бериш керакми деган умуммиллат музокаралар бўлиб ўтди. Нима бўлса ҳам ҳукумат ижобий қарор қабул қилди. Бу бир инқилобдек ҳодиса бўлди. 2014 йили бир пайтнинг ўзида иккита масжид очилди, ундан бири – шиа. Норвегиянинг энг таниқли ислом тадқиқотчиси Кари Вогт бу хали охири эмас «келажакда шахарнинг чеккаларида янгидан янги масжидлар очилиши давом этади». 

Ҳаммаси бўлиб Норвегияда ҳар хил ҳудудларда жойлашган 126 масжид мавжуд. Уларнинг бари Норвегиянинг, ўз ичига 42 ташкилотни қамраб олган, Ислом мажлиси хузурида харакат қилишади. 

Ислом мажлиси 1993 йилда «мусулмонлар Норвегия жамиятида ислом таълимотига биноан яшаши ва Норвегия-мусулмон ўз-ўзини англашига хиссасини қўшиши» мақсадида ташкил этилган. Ислом мажлиси «Норвегия мусулмонлари орасида бирдламликка кўмаклашиш ва ўз аъзоларининг манфаатларини химоя қилиш»ни олдига мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари ташкилот «дин, маданият ва маънавий қадриятлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Норвегиянинг мусулмон ва исломга мансуб бўлмаганлар орасида ўзаро келишув ва хурматни юзага келтирадиган кўприклар қуриш ва мулоқот яратиш»га харакат қилмоқда. 

Данияга келсак – унда ҳар хил худудларда жойлашган 140 тага масжидлар мавжуд. Оммавий ахборот воситаларига кўра масжидлар ва бошқа мусулмон ташкилотларга Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайтдан моддий ёрдам етказиб берилади. 

Швецияда ислом марказлари ва масжидлар барча йирик шаҳарларда, жумладан пойтахт Стокхолмда мавжуд. Швеция радиоси маълумотига кўра улар сони 120 етади. Улар нафақат ҳар доимдек анъанавий кўринишдаги биноларда, кўпинча офисларда, гараж ва ер тўлаларида ҳам ташкил этилган. 

Финляндияга татарлар исломни олиб кирган. Улар бир асрдан аввал Финляндияга кўчиб келиб пойтахт марказида масжид қурган. Мамлакатда 80 яқин номоз хона ва кичик масжидлар бор. 

Норвегия Ислом мажлиси баёнотига кўра, мусулмонлар маҳаллий халқнинг хаётини мушкуллантиришни ҳохлашмайди, аксинча Норвегия-мусулмон муштараклиги орқали уларнинг хаётига уйғунлашишига тайёрлар. 

Мусулмонларнинг аксарияти давлатдан моддий ёрдам олувчи расмий ислом ташкилотлар аъзосидир. Ослода, масалан, уларнинг яшаши шаҳарнинг Грёнланн туманида мужассамланган. У туманнинг баъзи қисмлари ўзига хос хаёт тарзига эга шарқий шаҳарчани эслатади. 

Муҳожирларга нисбатан қандайдир хусумат борлигини Норвегия тараққиёт партияси (Fremskrittspartiet)нинг дастури эслатади. Партия мамлакатга, айниқса Яқин Шарқдан келган, муҳожирлар оқимини кескин қисқартиршнинг тарафдори. Партия ўз сайтида шу йили ўтган йилга нисбатан муҳожирлар кириб келиш темплари пасайганлиги тўғрисида «ғолибона баёнатлар»ни чоп этади. Шу жараёнда партиянинг хиссаси борлигига ишора қилинаяпти. 2013 йили ўтган Норвегиянинг Стортинг (парламент)ига сайловларда тараққиёт партияси 169тадан 29 жойга эга бўлди. Бу уларнинг аҳоли ўртасида қўллаб кувватлаш борлигидан далолат беради. Бошқа скандинав мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилмоқда. 

 

Юқорига