Мақолалар сана бўйича сараланган: October 2016

Бир урушнинг оғир оғриқлари

Суриядаги “Араб баҳори”нинг қиймати шу бўлдики, у беш йилда аҳолининг чорак қисмидан ажради, 255 миллиард доллар зарар кўрди ва мамлакат беш минг йиллик тарихидан мосуво бўлди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Таҳлил
Батафсил...

ЮНЕСКО Масжидул Ақсони Ибодат тоғи деб аташни рад қилувчи янги қарор қабул қилди

ЮНЕСКО Масжидул Ақсони Ибодат тоғи деб аташни рад қилувчи янги қарор қабул қилди



26 октябрь чоршанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича қўмитаси ЮНЕСКО «Қуддусдаги эски шаҳар ва унинг девори» лойиҳасини қабул қилиб, Ибодат тоғи деган атамани инкор қилди.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Ҳуқуқ
Батафсил...

Халқаро математиклар уюшмасига муслима раҳбар бўлди

Халқаро математиклар уюшмасига муслима раҳбар бўлди


Математика фанини жаҳон миқёсида ривожлантириш билан шуғулланувчи Халқаро математика уюшмасига Саудия Арабистонида туғилиб ўсган Самира Азиз раҳбар қилиб тайинланди. Самира хонимдан ташқари уюшма раҳбариятига АҚШ, Ҳиндистон ва Бангладеш вакиллари ҳам тайинланган.

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Жамият
Батафсил...

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Ўш шаҳрида Қирғизстон ва Ўзбекистон диний уламолари иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

26- Октабр Чоршанба куни Ўш шаҳрида жойлашган Сулаймон тоғ жомеъ масжидида Ўзбекистон Республикасидан келган диний уламолар ва Ўш вилоятидан 100га яқин масжид имомларининг иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишга Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг раиси муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев, Ўш вилоят губернаторининг диний маслаҳатчиси Тўқтасин ҳожи Жапаров, Дин ишлари бўйча давлат комиссиясининг жанубий минтақадаги бўлимининг бошчиси Исақбай Мурзабеков, Республика жанубидаги вилоят бош имом ҳатиблари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович бошчилигидаги Наманган, Фарғона, Андижон вилоятларининг бош имом ҳатиблари ишторок этдилар.



Йиғилишда диний соҳадаги давлат сиёсати, давлатлар ва милатлар аро дўстлик, “Диний экстрамизимга ва терроризмга қарши бирга курашиш” мавзусида фикр алмашилдилар. Дастлаб муфтий Мақсадбек ҳожи Тўқтўмушев сўз бошлаб, икки давлатнинг фуқароларининг ўзаро муносабатларининг жонланиши хайрли иш бўлганини айтиб, давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари Диний экстрамизимга ва террорга қарши туришда икки давлатнинг диний идоралари биргаликда конференция, семинарларни кўпроқ ташкил қилишни таклиф қилди.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг бўлим мудири Юлдашев Муҳаммадбобур Абдураҳмонович икки давлат дин соҳасида бир-биридан ўрганадиган нарсалар кўп эканини таъкидлади. Йиғилишдан сўнг меҳмонлар Сулаймон тоғ масжиди ва музей мажмуаси билан танишдилар. Кунинг иккинчи яримида меҳмонлар Ўзган туманига жўнаб кетишди.

 

 

Манба: muftiyat.kg

  • Маълумот қуйидаги бўлимда жойлашган: Уламолар
Батафсил...

Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот

Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот


1) Тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, Каъба ўз тарихи давомида 12 маротаба қайта қурилган. Охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда ўтказилиб, ҳожилар назаридан бутунлай беркитилган.


2) Кисва, яъни каъбапўшнинг ранги йиллар давомида бир неча маротаба ўзгарган. Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани оқ яманий матога ўраганлар. Кейинчалик турли даврларда халифалар яшил, қизил ва оқ матолардан фойдаланганлар. Каъба аббосийлар халифалиги давридан бошлаб қора рангли кисва билан ўрала бошлаган.


3) Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг даврида Каъба тўғри тўртбурчак шаклида бўлган. Ҳозирги шакли Исломгача қурайшликлар томонидан қайта қурилган. Каъбанинг олд кисмида жойлашган ярим доира шаклидаги девор билан ўралган ҳудуд «ҳатим» деб номланиб, у Каъбанинг илк пойдевори ҳисобланади. Бу қисм қайта қурилиш натижасида бўшаб қолган жой ҳисобланади.


4) Машҳур Ҳажарул асвад – «қора тош» бир неча парчаларга бўлинган. Унинг саккизта бўлаги  махсус қолипга тўпланган.  Бу қолип илк бор Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан ўрнатилган.

5) Бану Шайба қавми 15 асрдан буён Каъбанинг калитини сақлаш хизматини адо этиб келмокда. Бу ваколат Исломдан аввал ҳам шу қавм аъзоларида бўлган.


6) Маълум вақтгача Каъба барча хоҳловчилар учун очик бўлган. Каъбанинг ичига кириш нафақат Қурайш зодагонларига, балки оддий ҳожиларга хам мумкин бўлган. Йилдан-йилга зиёратчи ҳожиларни сони кўпайиб, натижада қадимий ибодатхонанинг бузилиш хавфи пайдо бўлганлиги сабабли Каъбани ёпиб қўйишга мажбур бўлинган.

 


7) ХХ асрнинг бошларида Маккада қаттиқ сел келган. Махсус зовур иншоотлари бўлмагани сабабли зиёратчилар сузиб тавоф қилишган.

Манба: islam-today.ru

Батафсил...

Харобага айланган гултож

Харобага айланган гултож


Ҳалаб (ғарб манбаларида итальянча Алеппо номи қўллана бошлаган) ҳозирги Суриянинг Дамашқдан кейинги иккинчи йирик  ва муҳим шаҳридир.  Шаҳар милоддан  олдинги  2500 йилларда пайдо бўлган ва ҳозир у 4500 ёшда, деб тахмин қилинади.  Ҳалаб номи тарихий манбаларда ҳатто Дамашқдан ҳам олдин тилга олинади.

Батафсил...

Мусулмон футболчи ҳаж қилмоқчи

Мусулмон футболчи ҳаж қилмоқчи

Шкодран Мустафи – асли Албаниядан бўлган немис футболчиси, Англия пойтахтидаги “Арсенал” футбол клубининг ва Германия терма жамоасининг машҳур мусулмон ўйинчисидир. Шкодран Мустафи ўйингоҳдаги спорт ютуқларидан ташқари имонининг собитлиги билан ҳам танилган:

Батафсил...

Қаззофийни мана шу “айб”лари учун ўлдиришди

Қаззофийни мана шу “айб”лари учун ўлдиришди


МУАММАР ҚАЗЗОФИЙНИНГ РАҲБАРЛИГИ ДАВРИДА ЛИВИЯДА:
1. Бензин сувдан арзон бўлган, бир литри 0,14 $ эди.
2. Янги оила қурган ёшларга квартира сотиб олиш учун 64 000 $ ҳадя берилган.
3. Таълим ва тиббиёт тўлалигича текин бўлган.

Батафсил...

Рохиня мусулмонларига ёрдам керак

Рохиня мусулмонларига ёрдам керак

Мяньма ҳарбийлари мамлакатнинг Ракхайн штатини қамал қилиб, озиқ-овқат ёрдами ва дори-дармон киришини тўсиб қўйишди
Яқинда бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг Ракхайн штати Мяньма ҳарбийлари томонидан қамалга олингач, Рохинянинг ўнг минглаб мусулмонлари ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамисиз қолишди. БМТ инсонпарварлик идораларининг таъкидлашича, нотинч штат шимолидаги озчиликни ташкил қилувчи мусулмонларга озиқ-овқат, дори-дармон кирита олишмаяпти.

Батафсил...

Испаниялик мусулмон 9000 чақирим пиёда йўл босиб, умрага борди

Испаниялик мусулмон 9000 чақирим пиёда йўл босиб, умрага борди

АЛ-ҚУВАЙТ, 20 октябрь. ИНТЕРФАКСнинг ал-Қувайтдан хабар беришича, испаниялик бир мусулмон Маккага умра қилиш учун пиёда йўлга чиққан эди.  Қувайтнинг "Al Rai" газетаси хабарига кўра, у саёҳатини Париждан бошлаб, беш ярим ой мобайнида 9000 километр йўл босган ва манзилига эсон-омон етиб борган.

Батафсил...
RSS тасмасига обуна бўлиш